Shazam хизмати энг оммабоп қўшиқлар рейтингини эълон қилди (видео)

Ўз 59
Фойдаланувчиларга қўшиқларни излашда ёрдам берадиган Shazam хизмати ишга туширилган даврдан буён энг оммабоп ҳисобланган қўшиқларнинг рейтингини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: «zik.ua»Энг кўп топилган қўшиқлар ичидан биринчи ўринда 33 миллион марта изланган австралиялик хонанда Tones ва I томонидан куйланган «Dance Monkey» қўшиғи бўлди.Шунингдек, кучли учликдан Robin Shuls, Lilliy Wood ва The Prick ижросидаги «Prayer In C», Passenger’нинг «Let her Go» қўшиқлари ҳам жой олди.Shazam қўшиқнинг ўзига хос аудио нусхаларини таҳлил қилиш ва фойдаланувчи телефон орқали юборадиган овозни маълумотлар базасидаги мусиқага мослаштириш орқали ишлайди. Бугунги кунда ўн миллионлаб қўшиқлар рўйхатини кўриб чиқиш учун атиги икки сония керак бўлади, холос. Хизмат ҳатто ремикс, шовқинлар ва кавер-версияларни ҳам излашни уддалайди.Мавзуга доир:Билли Айлишнинг «Bad guy» клипи Youtube’да 1 миллиарддан кўп кўрилди

Manba: Daryo