Қандли диабет, артрит ва волчанка. Терида акс этадиган 8 касаллик

Ўз 61
Терида жиддий ўзгариш ёки муаммо кузатилмаган тақдирда ҳам шифокорлар йилда бир марта дерматолог кўригида бўлиш муҳимлигини таъкидлайди. Бу хавфли ўсма ҳамда касалликлар белгиси бор ёки йўқлигини аниқлаш ва олдини олишга ёрдам беради. Фото: FreepikҚандли диабетҚандли диабетнинг иккинчи турига чалинган кишиларнинг деярли ярми турли тери касалликларидан азият чекади. Улардан энг кўп тарқалгани аcантҳосис нигриcанс — бўйин ва қўлтиқ соҳаларида терининг бахмалга ўхшаб қорайиши ва дағаллашиши ҳисобланади. Одатда беморлар мазкур симптомга эътибор қаратмайди, лекин дерматолог ва эндокринологлар бунинг қандли диабетнинг бошланишидан дарак эканини билиши ва касаллик ривожланиб кетишининг олдини олувчи даволаш чоралари ҳақида маълумот бериши мумкин.Волчанка (тери силининг бир тури)Яноқларда тошмалар пайдо бўлиши кўп ҳолларда аёлларда учрайдиган аутоиммун касаллик — волчанкадан дарак бериши мумкин. Шунингдек, тошмалар бош териси, қуёш нури таъсир қилиши мумкин бўлган терининг очиқ юзаларида пайдо бўлиши мумкин.Селиакия (глютинни кўтара олмаслик) касаллигиУшбу касаллик глютин ва таркибида глютин бўлган маҳсулотлар истеъмолидан келиб чиқади. Мазкур касалликнинг илк симптомида тирсак, тизза ва бош терисида қичимали пуфаклар пайдо бўлади. Ажабланарлиси, мазкур симптомларда беморлар ошқозон-ичакда муаммо борлигидан шикоят қилмайди. Бундай касалликда глютинсиз парҳез қилиш дерматитни бартараф этади.Ревматоид артритУшбу яллиғланиш касаллиги оёқ ва қўл бўғинларида баъзи ҳолларда терида оғриқ кузатилиши билан намоён бўлади. Касалликдан азият чеккан беморларнинг 20-30 фоизининг бўғинлар атрофидаги терисида ўзгариш кузатилади. Шунингдек, қўлнинг пастки соҳасида терининг ингичкалашиши ва тирноқларнинг юпқалашиши ҳам учраши мумкин.Қалқонсимон без касалликлариБир неча ой давомида юзга ҳуснбузар тошиши безовта қиладиган бўлса, унда эндокринологга мурожаат қилиш керак. Қалқонсимон без билан боғлиқ айрим касалликлар терида яллиғланиш келтириб чиқариши мумкин.Ичаклар касалликлариЯрали колит ёки Крон касаллиги билан оғриган ҳар учинчи бемор, тери касалликларига хос симптомлардан шикоят қилади. Колит безовта қилган беморлар болдир ва тўпиқларида кундан-кунга катталашиб борадиган яралар борлигининг гувоҳи бўлиши мумкин. Крон касаллигида эса тери устида ёриқ ва бўртиб чиққан тошмалар пайдо бўлади.Гепатит CАҚШда ўтказилган тадқиқотда, ушбу касалликка чалинган беморларнинг 15-20 фоизида тери билан боғлиқ симптомлар — тошма, васкулит ва қизил темиратки аниқланган. Гепатит C билан касалланган аксари беморлар касаллиги ҳақида билмайди ва кеч хабар топади. Ривожланиб кетишини олдини олиш учун эса тошма ва ҳуснбузарларга бееътибор бўлмаслик керак.Буйрак усти бези етишмовчилигиБуйрак усти безларининг асосий вазифаларидан бири стресс гормони кортизол миқдорини назорат қилиб туриш ҳисобланади. Агар буйрак усти безлари ўзининг мазкур фаолиятини бажара олмаса, Аддисон касаллиги ривожланиши мумкин. Бу касалликда мушаклар кучсизланиши, чарчоқ, вазн ва иштаҳа йўқотиш, қон босими ва қондаги қанд миқдорининг тушиб кетиши кузатилади. Касаллик аста-секин ривожланади ва вақтида ташхис қўйиш ҳоллари кам кузатилади. Ушбу касалликни вақтида пайқаш ва ташхис қўйиш учун тери қорайиши ва унда тушунарсиз кенгайишлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш даркор.Мавзуга доир:Фақат шамоллаш эмас: Мойчечакли чой қандай касалликларни даволайди? 1 дақиқада саломатликда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган 8 тест Оқ доғлар, мўртлик ва кўкариш. Тирноқлардаги ўзгариш қандай касалликлардан дарак беради?

Manba: Daryo