Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

Ўз 53
Шишлар юзда, тананинг бошқа қисми ёки ички аъзоларда ҳам кузатилиши мумкин. Унинг мунтазам равишда кузатилиши организмда бир гап бор эканлигидан дарак беради ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Лекин онда-сонда, масалан, уйқудан аввал суюқлик ичиш ёки хамир таом еганда ҳам шишиб уйғониш мумкин. Шишнинг олдини оладиган ёки уни бартараф қиладиган маҳсулотлар қайсилар экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Фото: Getty ImagesГречкаКечки овқатга бир стакан туз ва зираворлар қўшмасдан пиширилган гречка истеъмол қилиш — эрталаб уйғонганда юзингиз шишмаслигининг гарови. Айниқса, ҳомиладор аёлларда шишларнинг олдини олиш ёки камайтириш учун гречкадан тайёрланган таом тез-тез тановул қилиш тавсия қилинади.ОлмаТадқиқотларда аниқланишича, олмани канда қилмаслик саратон ўсмалари ва юрак касалликлари хавфининг олдини олиб, вазн ташлаш ва қонда холестерин миқдорини камайтиришга, шунингдек, ҳазм жараёнини яхшилаб, артериал қон босимни туширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, мазкур мева шишларга қарши ҳам таъсир кўрсатади. Баъзи касалликларда шишларни камайиши ва организмдан ортиқча суюқлик чиқиб кетиш учун кун давомида олма истеъмол қилиш тавсия қилинади.Мева ва резаворларШишлар безовта қиладиганлар калий ва магнийга бой меваларга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Бундай мевалар организмдан ортиқча суюқликни чиқариб юборади, юрак фаолиятини яхшилайди ва шишларни бартараф этади. Қулупнай, олча, малина ва гилос айни муддао. Уларни ётишдан аввал истеъмол қилиш фойда берса берадики, аммо зарар келтирмайди.Булғори қалампириБулғори қалампири организм фаолияти учун муҳим бўлган витамин, минералларнинг кони. Айниқса, калий ва магний миқдори юқорилиги сабаб ҳам қизилининг фойдаси кўпроқ. Уни истеъмол қилиш шишларни камайиши, организмдан ортиқча туз ва токсинлар чиқиб кетишига сабаб бўлади.БодрингБодринг, айниқса, юракдаги муаммо сабаб келиб чиққан шишларда яхши самара беради. Уни барра ҳолида кўкатлар ва помидор билан қўшиб истеъмол қилган яхши. Фойдаси янада тез сезилишини истаганларга бодрингдан шарбат тайёрлаб кунига 2-3 марта ичиш тавсия қилинади. Фақат бундай шарбатга туз ва бошқа зираворлар қўшиш керак эмас.ПетрушкаИсталган кўкатлар шишларни бартараф қилишда самара бериши мумкин лекин уларнинг орасида фойдалилик жиҳатидан петрушка етакчилик қилади. У организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб, шишиш жараёнларини бартараф бўлиш жараёнини тезлаштиради. Петрушка қўшиб тайёрланган салатни кечаси истеъмол қилиш тонгги шишларни олдини олади.БақлажонШарқ мамлакатларида ушбу маҳсулот узоқ умр кўриш учун фойда беради деб ҳисобланади ва ҳаммага бирдек ейиш тавсия қилинади. Шишлардан профилактика мақсадида бақлажон истеъмол қилиш керак. У организмда суюқлик ушланиб қолишига сабабчи бўладиган тузларни чиқариш хусусиятига эга.Қуритилган ўрикҚуритилган ўрик пешоб ҳайдовчи хусусиятига эга эканлиги сабаб ҳам шишларни йўқолишига сабаб бўлади. Айниқса, ундан тайёрланган дамлама ва шарбатлар саноқли соатлар ичида ижобий натижа бериши мумкин. Аммо бундай ичимликлар қон босими паст кишилар, аллергия, диарея ва бронхиал астмадан азият чекадиганларга тавсия қилинмайди.Клюквадан тайёрланган морсКлюква организмдаги ортиқча суюқликнинг чиқарилишига яхши таъсир кўрсатади ва уни ҳамма, ҳатто ҳомиладор аёл ва болалар ҳам истеъмол қилса бўлади. Уни ўзини ейиш ёки шакар қўшмасдан тайёрланган морс қилиб ичиш шишларнинг олдини олади.Мавзуга доир:Шамоллашни даволашда ҳамма йўл қўядиган хатолар Музлаткичда бор маҳсулотлардан тайёрланадиган юз териси учун фойдали ниқоблар Сизнинг уйда ҳам борлиги аниқ: Семиришга сабаб бўладиган маҳсулот ва буюмлар

Manba: Daryo