Хитойликлар эски «айфон»ларни янги iPhone 12’га айлантириш усулини ўйлаб топди

Ўз 14
Хитойликлар янги iPhone учун ортиқча харажат қилмаслик учун эски қурилмаларни iPhone 12’га айлантириш усулини ўйлаб топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: Hi-Tech.Mail.ruЯнги iPhone 12 ингичка ҳошияли янгиланган дизайнга эга бўлган, бироқ у ўзидан олдинги моделдан кескин фарқ қилмайди. Хитойликлар ўхшаш дизайндан эски қурилмани янгига айлантиришда фойдаланди.Хитойдаги аксессуар ишлаб чиқарувчилар Apple’нинг янги маҳсулоти тақдимотига олдиндан тайёргарлик кўрган, бироқ оддий ғилофлар эмас, балки iPhone 11’ни худди iPhone 12’дек маскировка қилувчи махсус бамперли ғилофлар билан. Фото: Hi-Tech.Mail.ru Фото: Hi-Tech.Mail.ru Фото: Hi-Tech.Mail.ruШунга қарамай эътиборга олинадиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас, хусусан, iPhone 11 ўлчами билан iPhone 12’дан бироз каттароқ, аммо буни фақатгина тўғридан-тўғри таққослаш орқали пайқаш мумкин. Шундай экан атрофдагиларни алдаш осон. Фото: Hi-Tech.Mail.ruiPhone 11 ва iPhone 12Бу каби трюкдан олдинги авлод қурилмаларида ҳам фойдаланилган эди. Хусусан, iPhone ХР ва ХS учун қўшимча объективга эга махсус ғилофлар чиқарилганди.Мавзуга доир:Турли мамлакатлар аҳолиси янги iPhone 12 харид қилиши учун қанча вақт ишлаши керак? Xiaomi iPhone 12 сабаб Apple’нинг устидан кулди (видео) Эслатиб ўтамиз, Apple октябрь ойидаги тақдимотида тўртта янги смартфонини намойиш этди: iPhone 12 Мini, iPhone 12, iPhone 12 Prо ва iPhone 12 Prо Мах. Барча гаджетлар компаниянинг А14 Bionic процессорига эга бўлган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу ҳозирги кунда бозорда мавжуд энг кучли мобил процессор ҳисобланади.

Manba: Daryo