Ла Лига. «Реал» ўз майдонида дебютантга ютқазди, «Атлетико» Вигодан уч очко олиб қайтди

Ўз 7
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида «Реал» 17 октябрь, шанба куни «Кадис»ни қабул қилди. Фото: TwitterУчрашув кутилмаганда меҳмонларнинг қатор ҳужумлари остида бошланди, ана шундай ҳужумларнинг бирида 16-16-дақиқада Энтони Лосано мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.Шундан кейин ташаббус мезбонлар томонига ўтди, бироқ «Реал» биринчи бўлимда ҳам, танаффусдан кейин ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади.«Реал» бешта ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда етакчилар қаторида бормоқда. «Реал» майдонида илк бор ғалаба қозонган «Кадис»да ҳам 10 очко бор.«Атлетико» жамоаси «Сельта» майдонида меҳмон бўлди. Луис Суарес ва Янник Феррейра Карраско томонидан урилган голлар мадридликларга ғалаба келтирди. Яна бир ўйинда «Севилья» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, «Гранада»га мағлуб бўлди.Ла Лига6-тур баҳслари17 октябрь, шанба«Реал Мадрид» — «Кадис» 0:1Гол: 0:1 – 16 Лосано.«Реал Мадрид»: Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема.«Кадис»: Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес (Хайро Искердо, 86), Ёнссон (Аугусто Фернандес, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Салви Санчес, Негредо (Хименес, 81), Лосано (Малбашич, 46).Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Милитао (90).«Сельта» — «Атлетико» 0:2Голлар: 0:1 – 6 Суарес, 0:2 – 90 Карраско.«Сельта»: Вильяр, Фонтан, Араухо, Оласа (Родригес, 88), Каррейра (Вейга, 84), Тапия, Бельтран (Денис Суарес, 63), Нолито, Мурильо, Аспас, Санти Мина (Мор, 63).«Атлетико»: Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Санчес (Фелипе, 50), Коке, Торрейра, Лемар (Льоренте, 65), Корреа (Эррера, 77), Суарес (Карраско, 65), Диего Коста (Жоау Феликс, 50).Огоҳлантиришлар: Эрмосо (17), Диего Коста (37), Бельтран (41), Нолито (63), Фелипе (71), Аспас (83), Эррера (86).«Гранада» — «Севилья» 1:0Гол: 1:0 – 82 Эррера.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo