Ла Лига. «Барселона» «Эль-Класико» олдидан мағлубиятга учради

Ўз 8
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида «Барселона» 17 октябрь, шанба куни «Хетафе» меҳмони бўлди. Фото: TwitterУчрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда ўтди ва дарвозалар олдида голли вазиятлар кам бўлди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари пенальти ишлаб олишга эришди. Уни Ҳайме Мата муваффақиятли ижро этди.Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Хетафе» очколарини 10 тага етказиб олган ҳолда етакчилар қаторига кўтарилди. «Барселона» (7) эса 9-поғонага тушиб кетди.«Барселона» кейинги турда «Реал» билан ўйнайди, «Хетафе» эса «Гранада»ни қабул қилади.Ла Лига6-тур баҳси17 октябрь, шанба«Хетафе» — «Барселона» 1:0Гол: 1:0 – 56, пенальти Мата.«Хетафе»: Сория, Оливера, Кабако, Суарес, Ном, Арамбарри, Кукурелья, Максимович (Молехо, 90), Жене, Мата (Унал, 71), Эрнандес (Тимор, 89).«Барселона»: Нето, Дест, Серхи Роберто (Пуч, 87), Лангле, Пике, де Йонг (Брэйтуэйт, 80), Бускетс, Педри (Коутиньо, 62), Дембеле (Фати, 62), Гризманн (Тринкау, 80), Месси.Огоҳлантиришлар: Пике (24), Мата (27), Кабако (28), Серхи Роберто (41), Ном (73), Оливера (90), Дест (90).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo