Кўча рассоми Бенксининг янги асари Ноттингемда пайдо бўлди

Ўз 11
Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида кўча рассоми Бенкси томонидан чизилган янги граффити пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Фото: АПҚайд этилишича, асар муаллифлигини Бенксининг ўзи суратни веб-сайтида ва Instagram’да жойлаш орқали тасдиқлаган.Гап айлана ўрнига велосипед ғилдирагини айлантираётган қиз тасвири ҳақида кетмоқда. Граффити ёнида эса битта ғилдираги етишмаётган эски велосипед устунга занжирланган.Мавзуга доир: Бенкси Ўрта Ер денгизидаги қочоқларни қутқариш учун кема сотиб олди. У кўча рассомининг расми билан безатилганБенкси ушбу асарни расман муаллифи эканини тасдиқламагунча, тасвир муаллифи ким эканлиги ҳақида мунозаралар бўлди. Айни пайтда сурат ювиб ташланган.Рассом муаллифлигини тан олгандан сўнг, Бенксининг ишини суратга олишни истаганлар девор олдига йиғила бошлади.Бенкси тахаллуси билан танилган кўча рассоми 1990 йилларда ўз туғилган шаҳри Бристолда поезд ва деворларга сурат чизишни бошлаган. У бутун дунёга йирик корпорациялар устидан кулиши ва сиёсий тусдаги ишлари билан танилган.Аввалроқ Бенкси судда ўзини ошкор қилмагани учун энг таниқли асарларидан бирининг муаллифлик ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди.Мавзуга доир:Италияда Бенксининг ўғирлаб кетилган асари топилди Бенкси АҚШдаги норозилик намойишлари мавзусига бағишланган янги суратини эълон қилди

Manba: Daryo