АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сўнгги дақиқаларда учта гол уриб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Ўз 6
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 5-турида «Манчестер Юнайтед» 17 октябрь, шанба куни «Ньюкасл» меҳмони бўлди. Фото: TwitterУчрашувнинг илк дақиқаларидаёқ мезбонлар олдинга ўтиб олишга эришди. Люк Шоу жарима майдонига узатилган тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 23-дақиқада Ҳарри Магуайр бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Бруну Фернандеш фаолияти мобайнида илк бор пенальтини голга айлантира олмади.Сўнгги дақиқаларга бориб босимни кучайтирган манкунианликлар якунда натижани ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди. 86-дақиқада Бруну Фернандеш дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Аарон Уан-Биссака ўзининг кучли зарбаси билан жамоасининг учинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Маркус Рэшфорд якуний ҳисобни ўрнатди.Ушбу ғалабадан кейин очколарини 6 тага етказиб олган «Манчестер Юнайтед» 14-ўринга кўтарилди. «Ньюкасл» (7) 11-поғонадан жой олган.АПЛ5-тур баҳслари17 октябрь, шанба«Ньюкасл» — «Манчестер Юнайтед» 1:4Голлар: 1:0 – 2, автогол Шоу, 1:1 – 23 Магуайр, 1:2 – 86 Бруну Фернандеш, 1:3 – 90 Уан-Биссака, 1:4 – 90+6 Рэшфорд.«Ньюкасл»: Дарлоу, Крафт, Льюис, Фернандес, Ласселс, Ҳейден (Шер, 49), Шелви, Сен-Максимен, Ҳендрик (Альмирон, 88), Жоэлинтон (Фрэйзер, 72), Уилсон.«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Линдельоф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Жеймс (ван де Бек, 76), Мактоминай, Мата (Матич, 90), Фред (Погба, 69), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.Огоҳлантиришлар: Жеймс (37), Крафт (67).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo