АПЛ. «Челси» 6 та гол урилган баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ўз 9
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 5-турида «Челси» 17 октябрь, шанба куни «Саутҳэмптон»ни қабул қилди. Фото: TwitterБиринчи бўлимда Тимо Вернер дубль қайд этган ҳолда лондонликларнинг иккита голига муаллиф бўлди. Бунга меҳмонлар Дэнни Ингзнинг киритган тўпи билан жавоб берди.Иккинчи бўлимни фаол бошлаган «Саутҳэмптон» футболчилари 57-дақиқада Че Адамснинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтар ўтмас майдон эгалари учинчи голни урди. Ҳаммаси «Челси»нинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда Янник Вестергор қўшиб берилган дақиқаларда мувозанатни тиклашга эришди.«Челси» 5-турдан кейин 8 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Саутҳэмптон» (7) эса 10-поғонадан жой олган.АПЛ5-тур баҳси17 октябрь, шанба«Челси» — «Саутҳэмптон» 3:3Голлар: 1:0 – 15 Вернер, 2:0 – 28 Вернер, 2:1 – 43 Ингз, 2:2 – 57 Адамс, 3:2 – 59 Ҳаверц, 3:3 – 90+2 Вестергор.«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Чилуэлл, Кристенсен, Пулишич (Жеймс, 87), Канте, Маунт (Зиёш, 72), Жоржиньо, Ҳаверц, Вернер (Абраҳам, 90).«Саутҳэмптон»: Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Редмонд (Телла, 77), Уорд-Проуз, Ромеу (Диалло, 87), Уолкотт, Адамс (Лонг, 86), Ингз.Огоҳлантиришлар: Чилуэлл (48), Ромеу (84).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo