А Серия. Криштиану Роналдусиз қолган «Ювентус» аутсайдерни мағлуб эта олмади

Ўз 9
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида «Ювентус» 17 октябрь, шанба куни «Кротоне» майдонига сафар қилди. Фото: TwitterМайдон эгалари учрашув аввалида пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини Симеон Нванкво голга айлантирди.Бунга туринликлар 21-дақиқада Альваро Моратанинг урган голи билан жавоб қайтарди. Учрашувнинг 60-дақиқасида меҳмонлар Федерико Кьезанинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Шундан кейин ҳам Андреа Пирло шогирдлари бир қатор имкониятларга эга бўлди, бироқ мазкур ҳисоб учрашув якунига қадар ўзгармади.«Ювентус» учта ўйинда 5 очко тўплаган ҳолда 9-ўринга тушиб кетди. «Кротоне» эса мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди.Ушбу учрашувни туринликлар етакчиси Криштиану Роналду ўтказиб юборди. Аввалроқ футболчида коронавирус аниқланганди.А Серия4-тур баҳси17 октябрь, шанба«Кротоне» — «Ювентус» 1:1Голлар: 1:0 – 12, пенальти Нванкво, 1:1 – 21 Мората.«Кротоне»: Кордац, Магалян, Луперто (Големич, 83), Педру Перейра (Рисполи, 73), Рэтса, Вулич (Силигарди, 74), Молина (Петриччоне, 87), Жуниор Мессиас, Чигарини, Марроне, Нванкво.«Ювентус»: Буффон, Демирал, Данило, Бонуччи, Фработта, Кулусевски (Бернардески, 70), Бентанкур, Портанова (Куадрадо, 56), Артур (Рабьо, 70), Кьеза, Мората.Огоҳлантиришлар: Бонуччи (11), Чигарини (14), Портанова (37), Кулусевски (45), Рэтса (67), Магалян (84).Четлатиш: Кьеза (60).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo