Ўзбекистон ТИВ Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат билан чиқди

Ўз 13
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Фото: SputnikТаъкидланишича, сентябрь ойида Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар тиклангандан сўнг фуқароларнинг турли хил мақсадларда (бизнес, даволаниш, ўқиш, туризм ва ҳоказо.) Туркияга бориши сезиларли даражада ошган.Қайд этиш керакки, Ўзбекистонга қайтаётганда 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест таҳлили талаб этилади ва баъзи фуқароларда ушбу тестларнинг натижаси ижобий чиқаётгани аниқланмоқда.«Туркиядаги тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг баёнларига мувофиқ, COVID-19 суғуртасига эга чет эл фуқаролари касалланиб қолганда давлат ташкилотларида бепул даволанишлари мумкин. Шунингдек, касалликни енгил ўтказаётган туристларнинг 10-14 кунлик карантин муддатини меҳмонхона махсус хонасида ўтказишлари ва бунинг учун кетган харажатлар ҳам суғурта ҳисобидан қопланиши белгиланган.Шу билан бирга, коронавирус ташувчилари билан бевосита мулоқотда бўлган фуқароларимизнинг ҳам меҳмонхоналарда мажбурий карантинда қолишлари мажбурий бўлган ҳолатлар кузатилмоқда. Аммо бу вазиятда фуқаро бевосита COVID-19 билан касалланмагани сабабли суғурта полислари меҳмонхонада қолиш харажатларини қоплашни назарда тутмаган», — дейилади мурожаатда.Шу муносабат билан Туркияга турли мақсадларда келишни режалаштираётган фуқароларга қуйидагилар тавсия қилинади:COVID-19 билан эҳтимолий касалланиш хавфини инобатга олиб тиббий суғурта полисини сотиб олиш; суғурта шартномасига «ПЗР-тестининг натижаси салбий бўлишига қарамай, суғурталанувчи COVID-19 ташувчиси билан мулоқотда бўлганлик сабабли мажбурий карантинда қолишига тўғри келса, тегишли харажатларни қоплаш» тўғрисидаги бандни киритиш; суғурта агентлигидан коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатида амалга ошириладиган зарур ҳаракатлар алгоритмини билиб олиш. Ўз навбатида, COVID-19 билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан карантин чоралари кучайтирилгани муносабати билан вирусга қарши гигиенага ва ижтимоий масофага қатъий амал қилиш сўралади.Мавзуга доир: ТИВ ўзбекистонликларнинг хорижий давлатларга кириши учун асосий талабларни эълон қилди

Manba: Daryo