Украинада коронавирусга чалиниш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

Ўз 11
Украинада 17 октябрь куни 6410 нафар кишида коронавирус аниқланиб, кунлик янги антирекорд қайд этилди, дея хабар қилмоқда «Интерфакс». Фото: ReutersУкраина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши коронавирус эпидемиясини кузатиш тизимининг маълумотларга кўра, кун давомида 2194 киши соғайган, 109 бемор вафот этган.Мамлакатда 16 октябрь куни ҳам антирекорд қайд этилган эди. Шу куни Украина бўйлаб 5992 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган.Шунингдек, мамлакатда 15 октябрда 5062 нафар, 14 октябрда 5590 нафар ва 13 октябрда эса 5133 нафар кишида коронавирус аниқланган.Жонс Ҳопкинс университетининг 17 октябрдаги маълумотларига кўра, Украинада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 301 856 кишини ташкил қилмоқда. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда COVID-19 касаллигидан 5669 киши вафот этган, 129 033 нафар бемор эса соғайган.Аввалроқ Украинада карантин йил охиригача узайтирилгани хабар қилинганди.Мавзуга доир:Украина коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича «қизил» ва «яшил» давлатлар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон «яшил» давлатлар қаторида Украина Олий суди Владимир Зеленскийни президентлик вазифасини бажараётганида украин тилида гапиришга мажбур қилди Украинада қаторасига тўртинчи кун коронавирус бўйича кунлик рекорд қайд этилди

Manba: Daryo