«Такси» комедиясидаги Петра ҳозир қандай кўринишда? (фото)

Ўз 22
Эмма Виклунд 1968 йилда Стокгольмда туғилган. Унинг отаси швед, онаси африкалик бўлиб, қизининг ёшлигидаёқ ажрашиб кетган. Эмма оиласи бўлиниб кетганидан сўнг ўзини атрофдаги одамлардан торта бошлаган. Фото: «Яндекс Дзен»Орадан бир неча йил ўтиб актриса ҳаётда кутилмаган зарбага учради – у онкологик касалликка чалинган эди. Унга қон саратони ташхиси қўйилди. Онаси ҳамиша Эммани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди ва у билан биргаликда машаққатли йўлни босиб ўтди. Касалликнинг ортга чекиниши ўзи билан бирга қиздаги депрессияни ҳам олиб кетди. Шундан сўнг Эмма ҳаётнинг ҳар бир онини қадрлаш кераклигини тушуниб етди − дўстлар орттирди, очиқ, қувноқ ва хушчақчақ қизга айланди. Фото: «Яндекс Дзен»Йиллар давомидан Эммани балерина бўлиш орзуси тарк этмади, лекин унинг жуда ҳам баланд бўйи бунга тўсқинлик қилди. Қиз умидсизликка тушмай, ўзининг истеъдодини очишга бор кучи билан ҳаракат қилди. Кутилмаганда камера қаршисидаги маҳоратини англаб етди. Бу қобилият актрисанинг тақдирини ҳал қилди – у 16 ёшида таниқли моделга айланди. У ўзгача гўзаллиги туфайли «Гавайи гўзали» танловида ғолибликни осонгина қўлга киритди. Бундай ғалаба Швеция тарихида биринчиси эди. Фото: «Яндекс Дзен»Танловдан сўнг Эмманинг машҳурлиги ортиб борди. У Vogue, Elle ва Cosmopolitan каби нуфузли журналлар учун суратга тушди. Ҳаттоки моделлик агентлари Эмма билан ҳамкорлик қилиш учун навбатда туришига тўғри келди. Шунингдек, машҳур француз моделери ва дизайнери Кристиан Лакруа Эммага ўзининг мода уйидан иш таклиф қилиб, унинг машҳурлиги янада ортишида ёрдам берди. Фото: «Яндекс Дзен»Актрисалик борасидаги илк тажриба 1992 йил Жорж Майклнинг «Жуда қизиқ» видеофильмида рўй берган. Ўшанда Эмма бошқа моделлар қаторида роль ижро этганди. Айнан ўша йилдан у фильмларда суратга тушишни бошлади ва буни яхши уддалади. 1994 йил Марчелло Мастроянни, Софи Лорен, Жулия Робертс, Ким Бейсингер каби машҳур актёрларнинг ижодий ишига гувоҳ бўлди, уларнинг барчаси моделлаштириш бизнеси ҳақидаги фильм устида ишлади, у ерда Эмма ҳам суратга тушди. Фото: «Яндекс Дзен»1998 йилга келиб Эммани «Такси» комедиясининг асосий ролларидан бирига таклиф қилиниши унинг машҳурлик чўққисига чиқишига сабаб бўлди. Актрисанинг комедиядаги қаҳрамони полиция ходими эди. Фильм шу даражада муваффақиятга эришдики, бунинг учун «Цезарь» мукофоти ҳамда 210 миллион доллар даромад кўрди. Фото: «Яндекс Дзен»Фильм яхши кутиб олинганидан сўнг картинанинг 5 та қисми эфирга узатилди, Эмма эса тўртинчи қисмгача роль ўйнади. Шунингдек, актриса параллел равишда ҳам бошқа фильмларда суратга тушди. Бундан ташқари, Эмманинг Швеция томошабинлари учун жуда севимли бўлган телевизион дастури ҳам мавжуд. Фото: «Яндекс Дзен»Эмма Собер таниқли киноюлдуз бўлишдан ташқари меҳрибон она ҳамдир. Унинг икки фарзанди бор: ўғли Элис ва қизи Тайра. Фарзандларининг отаси − Ганс Виклунд билан турмуши ўхшамади, улар 13 йил бирга яшаб, ажрашишга қарор қилди. Аммо муносабатларини яхши ҳолатда сақлаб қолди. Фото: «Яндекс Дзен»Ҳозирда Эмма муваффақиятли тадбиркор, у Lindex компаниясининг директори. Бундан ташқари, актриса тери парвариши косметикасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган Emma S савдо белгисининг эгаси ҳисобланади. Фото: «Яндекс Дзен»Эмма ҳаётда фаол бўлишга интилади, спорт билан мунтазам равишда шуғулланади. Эстетик завқланиш учун театрларга ташриф буюради, шунингдек, саёҳат қилишни ҳам яхши кўради. Фото: «Яндекс Дзен»Эмма ўзини кўпинча хайрия ишларига бағишлайди, айниқса, саратон касаллигига чалинган инсонларга ёрдам беради. Беморларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Касалликка қарши курашишда кучли бўлишни ўргатади. Фото: «Яндекс Дзен»Мавзуга доир:«Есения» фильмидаги гўзал актриса Жаклин Андеренинг ҳаёти қандай кечди? (фото) Кино тарихидаги энг гўзал Жулетта — актриса Оливия Хассининг ҳаёти қандай кечди? (фото) «Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди? (фото) «Аловуддиннинг сеҳрли чироғи»даги гўзал малика Будурни ижро этган актрисанинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

Manba: Daryo