Олимлар болаларнинг лой ўйнаши саломатлик учун фойдали эканлигини исботлади

Ўз 12
Финляндиянинг Хельсинки университети олимлари болалар вақтини тоза ҳавода ўтказиши ва лой ўйнаши кераклигини аниқлади. The Guardian’нинг маълум қилишича бу иммунитет мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб ёзади «Korrespondent.net». Фото: Infox.ruТадқиқотда 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган жами 75 нафар бола иштирок этган. «Натижани кўриб жуда ҳайратда қолдик», — дейди мутахассис Аки Синкконен.Тадқиқот доирасида болалардан иборат бир гуруҳ иштирокчилар кун давомида ўртача 90 дақиқа очиқ майдонда лой ўйнаган. Иккинчи гуруҳдаги болалар эса вақтини шаҳарда ўтказган. Фото: GuardianМутахассислар очиқ майдонда бўлган болалар терисида бактериялар хилма-хиллиги кўпайиб, иммунитет мустаҳкамлангани: қон таркибида яллиғланишга қарши оқсил — IL-10 миқдори кўпайганини аниқлаган. Натижада болаларнинг тупроқ юзасидаги микроблар билан контактда бўлиши муҳим деган хулосага келинган.Олимлар, шунингдек, болалар иммун системасини мустаҳкамлаш учун лой ва ўсимликлар бўлмаган жойларга турли микроблардан иборат қумли ўйин майдончаларини ўрнатиш имкониятини ўрганмоқда, дейилади хабарда.Мавзуга доир: Видеоўйин илк марта даволаш хусусиятига эга восита сифатида тан олинди Бола психикасининг бузилишига сабаб бўладиган ўйинчоқлар «Том ва Жерри», «Қизалоқ ва маймоқ». Бола психикасига салбий таъсир қиладиган мультфильмлар Олимлар қўл билан ёзиш хотира ва ўрганишга клавиатурада ёзгандан кўра фойдалироқ эканини аниқлади

Manba: Daryo