Навоийда вояга етмаган қизга машинасини бошқаришга берган ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўз 18
Навоий вилояти Хатирчи туманида вояга етмаган қизга машинасини ҳайдашга рухсат берган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди. Кадр: TelegramМаълумотларга кўра, 28 сентябрь куни соат 17:30 ларда 1987 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Nexia русумли автомобилда Навоий—Хатирчи йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четидаги дарахтлардан бирига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.Оқибатда оғир тан жароҳатларини олган 33 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.Дастлабки суриштирув давомида аниқланишича, автомобиль салонида бўлган марҳум ҳайдовчининг таниши, вояга етмаган 16 ёшли қиз унга машина бошқаришга қизиқишини айтиб, рулга ўтирган. Тажрибасиз қиз тезликни оширгани сабаб аварияга учраган. Ҳозирда у бош мия лат ейиши оғир тан жароҳати билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.Аввалроқ Навоийда содир бўлган ЙТҲда пиёда билан бирга ҳайдовчи ҳам вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Навоийда Nexia йўлдан ўтаётган шифокорни уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди Навоийда ЙТҲ содир этган MAN ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Manba: Daryo