Наманганда танишининг шахсий видеосини тарқатмаслик эвазига 100 доллар талаб қилган шахс ушланди

Ўз 16
Наманган вилоятида танишининг шахсий видеосини Telegram’да тарқатмаслик эвазига ундан пул сўраган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.Қайд этилишича, Учқўрғон туманида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро 1999 йилда туғилган танишининг бир фуқаро билан уришганлиги тасвирланган видеоси борлигини, ушбу тасвирни Telegram ижтимоий тармоғида тарқатиб юборишини айтган.Бу орқали у 1999 йилда туғилган фуқарони қўрқитиб, ундан видеотасвирни тарқатиб юбормаслиги эвазига 100 АҚШ доллари сўраган.Натижада 1999 йилда туғилган фуқаро 3 октябрь куни тегишли идораларга ариза билан мурожаат қилиб, ундан пул талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.Мавзуга доир: Сергелида 31 ёшли эркакни шахсий видеоларини тарқатиш билан «шантаж» қилмоқчи бўлган аёл қўлга олиндиМазкур ариза юзасидан шу йил 3 октябрь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва ТЕҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида Учқўрғон тумани «Кўприкбоши» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Учқўрғон деҳқон бозори»да 2000 йилда туғилган фуқаро аризачидан 100 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 15 октябрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.Аввалроқ Бухорода аёл танишининг шахсий фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1000 доллар талаб қилган шахс, Самарқандда 43 ёшли танишининг суратларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, 2200 доллар талаб қилган аёл ва «Одноклассники»да қиз бола номидан 26 ёшли йигит билан танишиб, уни «шантаж» қилиб 5 миллион сўраган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo