Левандовскидан Вардигача. Дунёнинг айни дамдаги энг яхши марказий ҳужумчилари рейтинги эълон қилинди

Ўз 13
Англиянинг футболга ихтисослашган FourFourTwo нашри энг яхши марказий ҳужумчилар рейтингини эълон қилди. Фото: SPOРТбиблеУнга кўра, рейтингда биринчи ўринни «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллади. Иккинчи ўриндан «Тоттенҳэм» футболчиси Ҳарри Кейн ўрин олган бўлса, кучли учликка «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду якун ясаб берди.Шунингдек, кучли бешликдан «Интер» форварди Ромелу Лукаку ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам ўрин олди.Тўлиқ рейтинг қуйидагича кўриниш олди:1. Роберт Левандовски («Бавария»)2. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»)3. Криштиану Роналду («Ювентус»)4. Ромелу Лукаку («Интер»)5. Серхио Агуэро («Манчестер Сити»)6. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»)7. Карим Бензема («Реал»)8. Рауль Хименес («Вулверҳэмптон»)9. Луис Суарес («Атлетико»)10. Жейми Варди («Лестер»).Мавзуга доир: Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

Manba: Daryo