Коронавирус сабаб бутун дунёда янги инқироз бошланиши мумкин

Ўз 10
Бутун дунё бўйлаб 2020 йилда юзага келган коронавирус пандемияси сабаб янги инқироз бошланиши мумкин. Инфекция глобал рецессияни юзага келтириб улгурган, энди эса молиявий инқироз сабабчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки бош эксперти Кармен Рейнхартга таяниб, Bloomberg хабар берди. Фото: The Straits Times«Бу молиявий инқироз сифатида бошланмаган эди, бироқ у жиддий молиявий оқибатларга эга кенг кўламли инқирозга айланди», — дейди.Рейнхарт ўз баёнотини Г20 давлатлари 15 октябрь куни коронавирус туфайли дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари томонидан қарзларни тўлашга ўрнатилган мораторийни яна олти ойга — 2021 йил ўртасига қадар чўзишга келишиб олганидан сўнг билдирган. Жаҳон банки уларни мораторийни бир йилга чўзишга чақирган.Ташкилот маълумотларига кўра, 2020 йилда қашшоқ мамлакатлар тўлаши керак бўлган тўловларнинг 60 фоизи Хитой ҳисобига тўғри келмоқда. Пекин ривожланаётган мамлакатга кўплаб заёмларни ношаффоф усулларда ва юқори фоизларда тақдим этган. Рейнхартнинг таъкидлашича, Хитой қашшоқ давлатларнинг қарзларини қайтаришни енгиллаштириш дастурида қисман иштирок этмоқда. Мазкур ташаббусга Хитойнинг Тараққиёт давлат банки ва хусусий кредиторлар қўшилмаган. Бироқ 16 октябрь куни Хитой марказий банки G20 таклифини қўллаб-қувватлашга қарор қилгани маълум бўлди.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 2008—2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз давридагига қараганда чуқурроқ пасайиши мумкинлигини билдирган.Мавзуга доир: БМТ: Коронавирус жаҳон иқтисодиётининг 4 йиллик ўсишини йўққа чиқаради

Manba: Daryo