Фильмларда дўмбоқ аёлларни гавдалантирган сарвқомат актрисалар (фото)

Ўз 16
Аксарият шоу-бизнес вакиллари роллари муваффақиятли чиқиши учун кўп нарсага, ҳатто вазн йиғишга ҳам тайёр. Лекин қуйидаги актрисалар вазиятдан бошқача чиққан — семиз кўрсатадиган костюм кийган ҳолда рол ижро қилган.Гвинет Пэлтроу Фото: Grazia Фото: Grazia«Севги — бу кулфат» фильмидаги ижроси учун Гвинет 11 кг костюм кийишига тўғри келган. Актриса тўла кўриниши учун латексли гримдан фойдаланилган.Анжелика Каширина Фото: Grazia Фото: GraziaАктриса 2014 йилда «Анжелика» деб номланган сериалда суратга тушган. Сюжетга кўра, у қувноқ, меҳрибон аммо 99 кг вазни сабаб ҳаётда турли қийинчиликларга дуч келадиган талаба қиз ролини ижро қилган. Аслида эса семиз қиз ролини ижро этган актрисанинг вазни 50 килодан кўп эмас.Кортни Кокс Фото: Grazia Фото: Grazia«Дўстлар» сериалнинг сюжетига кўра, Моника исмли қаҳрамон қиз болалигида дўмбоқ бўлади. Шу сабаб Кортни сериалнинг бир неча қисмида дўмбоқ кўрсатадиган кийим-кечаклар кийиши ва грим қилишига тўғри келган.Эми Адамс Фото: Grazia Фото: GraziaКарьерасининг бошида Эми «Смолвилнинг сирлари» сериали қисмларидан бирида тўладан келган қиз ролини ўйнаган.Голди Хоун Фото: Grazia Фото: Grazia1992 йилда суратга олинган «Ўлим унга ярашади» фильмида Голди эрининг хиёнатидан кейин руҳий касалликлар шифохонасига ётиб қолган қаҳрамонни гавдалантирган.Тайра Бэнкс Фото: Grazia Фото: GraziaМодель 2005 йилда ўз шоуларидан бирида тўла инсонлар ўзини қандай ҳис қилишини билиш мақсадида семиз кўрсатадиган костюм кийиб кўрган.Шэрон Стоун Фото: Grazia Фото: Grazia«Альфа Дог» фильмида Шэрон бир неча дақиқа давомида тўла қаҳрамон образида намоён бўлган.Мила Кунис Фото: Grazia Фото: Grazia«70–йиллар шоуси» сериалида Мила черникали пирогдан «семириб кетади».Элисон Ханниган Фото: Grazia Фото: GraziaЭлисон семиз қаҳрамонни ижро қилган «Киноучрашув» комедияси актриса арсеналидаги энг муваффақиятсиз роллардан биридир.Жулия Робертс Фото: Grazia Фото: Grazia«Америка севишганлари» фильмида Жулия эскича кўзойнакли, бувисининг водолазкасини кийиб юрадиган ортиқча вазнли, аммо бахтини учратганидан кейин ўзгарадиган қиз ролини ижро қилган.Кейли Куоко Фото: Grazia Фото: Grazia«Мен каби семиз бўлиш»да келишган ва чиройли қаҳрамон қизнинг кейинчалик бошқача кўриниши мазкур фильмнинг янада қизиқарли чиқишига сабаб бўлган.Мавзуга доир:Иштаҳаси карнай машҳурлар. Юлдузлар овқатланиш учун қанча пул сарфлайди? Машҳур қиёфадошларига эга жаҳон юлдузлари (фото) Фото: Фильмларда реал ҳаётдан кўра чиройлироқ кўринадиган юлдузлар

Manba: Daryo