Фарғонада юк машинаси йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ўз 11
Фарғона вилояти Риштон туманида «ГАЗ-53» юк машинаси пиёдани уриб юборди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати. Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматиМаълумотларга кўра, 14 октябрь куни Т.В. исмли фуқаро «ГАЗ-53» русумли автомашинасини «Бўжай» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган. Оқибатда Д.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.Аввалроқ Фарғонада шлагбаумни айланиб ўтмоқчи бўлган юк машинаси поезд билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этгани, шунингдек, Фарғонада автомобиль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилган 16 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Фарғонада Nexia’га уланган тиркаманинг узилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди Фарғонада оралиқ масофа сақламаган Matiz трактор тиркамасига урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси жароҳат олди

Manba: Daryo