Chevrolet Corvette’ни яратган дизайнерга тегишли 67 ёшли Fiat рекорд нархда сотувга қўйилади (фото)

Ўз 11
Яқин кунлар ичида RM Sotheby’s аукциони орқали 1953 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Fiat 8V Supersonic by Ghia сотувга қўйилади. Ташкилотчилар оригинал Chevrolet Corvette яратувчиси Генри Лаув биринчи бор эгалик қилган автомобилни 1,75 миллион долларга сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Motor. Фото: RM Sotheby’sFiat 8V Supersonic by Ghia купеси илк бор 1952 йили Женева автосалонида тақдим этилган. Икки эшикли машина автомобиль кўргазмасининг ҳақиқий янгилигига айланган. Спорткар Иккинчи жаҳон урушидан сўнг асосан ҳамёнбоп автомобилларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган Италия маркасининг барча моделларидан фарқ қилган. Фото: RM Sotheby’sАвтомобильсозлик компанияси мазкур Fiat 8V’дан жами 114 нусха яратган. 105 от кучини тақдим этишга қодир 2,0 литрли V8 билан жиҳозланган спорткар пойгалар учун мўлжалланган. Конвейрдан чиққан ҳар бир моделнинг кузови Европанинг турли ательеларида тайёрланган. 40 га яқин купе Туриндаги Ghia фирмаси билан ҳамкорликда яратилган. 15 моделнинг экстерерини лойиҳалашда эса италиялик афсонавий дизайнер Жованни Савонуцци иштирок этган. Ҳар бир нусха қайсидир жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади, шу сабабли барча автомобилларни ягона нусхадаги деб аташ мумкин. Фото: RM Sotheby’sСотувга қўйилган Fiat 8V’ни 1953 йилда Chevrolet Corvette яратувчиларидан бири ҳисобланган General Motors дизайнери Генри Лаув сотиб олган. У ноёб спорткардан ҳар куни фойдаланган, шу сабабли машинанинг двигатели бир неча бор алмаштирилган. Бир сафар Генри Италиядан оригинал моторнинг келишини кутиб ўтирмай, спорткарга Chevrolet’нинг В8 4,3 двигателини ўрнатган. Ушбу двигатель ҳозирги кунга қадар Fiat’ни ҳаракатга келтиришга хизмат қилмоқда. Фото: RM Sotheby’sАукцион ташкилотчиларининг таъкидлашича, 67 ёшли спорткар идеал ҳолатда сақланган бўлиб, уни 1,75 миллиондан 2,2 миллион доллар оралиғида сотиш режалаштирилмоқда. Агарда бу амалга ошса, мазкур нусха тарихдаги энг қиммат Fiat’га айланади. Бундан олдинги рекорд 1953 йилги Fiat 8V Supersonic Ghia томонидан 2017 йилда ўрнатилган эди. Ўшанда модель 1,375 миллион долларга сотилган.Мавзуга доир: «Перископли» ноёб Lamborghini миллион доллар нархида сотувга қўйилди Фото: RM Sotheby’s Фото: RM Sotheby’s Фото: RM Sotheby’s

Manba: Daryo