Бухорода таниши билан тил бириктириб, отасининг қорамолини ўғирлаган ўғил қўлга олинди

Ўз 11
Бухоро вилоятининг Жондор туманида отасининг қорамолини ўғирлаган 30 ёшли фуқаро Анвар (барча исмлар ўзгартирилган) ва унинг жиноий шериги 27 ёшли Собир қўлга олинган. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, Жондор тумани «Самончуқ» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Қодир Саидов бозор баҳоси 3 миллион 500 минг сўм бўлган бир бош қорамоли ўғирланганини бўйича Жондор тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.«Туман ички ишлар бўлимининг тезкор ходимлари ва ҳудудий профилактика инспектори ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахслар аниқланиб, ашёвий далил бўлган қора мол ўз эгасига қайтарилди. Афсуски, қорамол ўғриси молини йўқотган фуқаронинг ўғли ва ҳамқишлоғи бўлиб чиқди. Улар қорамолни ўғирлаб, қассоб танишига арзон гаровга пуллаб юборган», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.Айни пайтда гумонланувчиларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Мавзуга доир: Бухорода 11 дона пластик карта ва 958 долларни ўғирлаган шахс қўлга олинди Ўрта Чирчиқда чорва ўғирлашга «ихтисослашган» жиноий гуруҳ қўлга олинди Ўзбекистондаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс Қаршида қўлга олинди ва 7 йилга қамалди (видео)

Manba: Daryo