Шарқона «люкс»: Турк актрисалари қизил йўлакда ва кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

Ўз 14
Ижро маҳорати ва ўзига хос гўзаллиги билан минглаб мухлислар қалбидан жой олган турк актрисалари кундалик ва тадбирларда қандай услубда кийинишни ёқтириши уларнинг дидига боғлиқ.Марям Узерли Фото: CosmopolitanҲаётда Марям оддий ва қулай кийинишни яхши кўрадиган аёл. Тақдирлаш маросимларида эса ҳақиқий Хуррам султонга айланади. Фото: CosmopolitanҚўл иши билан безалган башанг либослар, кенг юбка, қимматбаҳо тошли тақинчоқлар унинг образини ташкил этади.Демет Оздемир Фото: Cosmopolitan Фото: Cosmopolitan«Тонг қуши», «Қулупнай ифори» юлдузи кундалик ҳаётда қоматни акс эттирадиган кийимларни кийишни ёқтиради. Калта юбка, «разрез»ли либос, шорти ва топлар шулар жумласидан. Фото: CosmopolitanПошнали туфлиларни актриса фақатгина зиёфатларга кийиши мумкин, кундаликда эса қулай пойабзаллар ботинка, этик ва кроссовкаларни афзал билади.Неслиҳан Атагул Фото: Cosmopolitan«Севги изтироби»дан кейин машҳурликка эришган актриса, одатда, жинси шим, легинс, кенг свитер, эркин бичимли шим ва спорт услубидаги оёқ кийим кийиши мумкин. У ортиқча макияж қилмаслик ва сочларини номига жингалак қилиш орқали табиий гўзаллигига урғу беради. Фото: CosmopolitanАлоҳида тадбир ва зиёфатларга ипак, тилларанг ёки ялтироқ матодан тикилган ҳашаматли либосларни маъқул кўради.Мелиса Асли Памук Фото: Cosmopolitan Фото: CosmopolitanАсли йирик кроссовка, ботинкалар, кенг шим ва принтли футболка ҳамда эркакларникига ўхшаш толстовкалар кияди. Унинг гардеробида, асосан, қора рангдаги либос, занжирли тақинчоқ ва браслетларни учратиш мумкин. Тақдирлаш маросими ва зиёфатлар учун ҳам актриса қора либос ёки кам деталли костюм танлайди.Хазал Фелиз Кучюкёсе Фото: Cosmopolitan Фото: CosmopolitanХазалнинг кийинишида сўнгги трендларни кўриш мумкин. У ранглар билан ўйнаб, спорт ва романтик услубни комбинация қила олади. Фото: CosmopolitanТадбирларга Хазал ҳар бир деталгача эътибор берилган ҳолда қомати ва кўринишидан келиб чиқиб кийинади.Ханде Эрчел Фото: Cosmopolitan Фото: Cosmopolitan«Маликам, энди қара», «Эшигимни қоқ» сериаллари юлдузи ранг-баранг кийинишни яхши кўради. Унинг гардеробида блузкалар, гулли кўйлаклар ва миди юбкани кўрса бўлади. Алоҳида кун ёки оқшом учун актриса ултразамонавий костюм ва кўйлаклар, тилларанг калта либос ва смокинг кийиши мумкин.Фаҳрие Эвжан Фото: CosmopolitanБурак Ўзчивитнинг рафиқаси ҳам кундалик ҳаётда қулай кийинишни хуш кўради. Пошнали пойабзалларни алоҳида кунларда, кундалик учун кроссовка ва ботинка кияди. Фото: CosmopolitanЗиёфат, тадбир ва тақдирлаш маросимларида эса уни қоматга урғу берадиган кўйлак ва ингичка пошнали туфлида кўриш мумкин.Ханде Доғандемир Фото: Cosmopolitan«Қуёшни кутиб», «Муҳташам юз йил» ва «Кўсем» сериалларида рол ижро қилган актриса маълум услуб асосида эмас, нимани ёқтирса шуни кияди. Фото: CosmopolitanАлоҳида тадбир ва зиёфатлар учун эса табиий рангдаги либос билан аксессуарлардан фойдаланади.Мавзуга доир:Катта сериалларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради. «Муҳташам юз йил» сериалида йўл қўйилган камчиликлар (фото) Кадир Догулу оилавий муносабатлар ҳақида гапирди, «истанбуллик келин» — Асли Энвер саволларга жавоб берди. Турк киноси янгиликлари (фото) PR учун исмидан фойдаланилган Неслиҳан, Нургул Ешилчайнинг янги образи. Турк киноси янгиликлари

Manba: Daryo