Шамоллашни даволашда ҳамма йўл қўядиган хатолар

Ўз 18
Вирусли касалликларни халқ табобатининг ўзи билан даволаш мумкинлиги ҳақидаги қарашлар йўқ эмас. Аммо занжабилли чой ёки иссиқ душ қабул қилиш билан касаллик даволаниб қолмайди, вақтинча ёрдам бериши ёки енгиллик ҳис қилиниши мумкин холос. Фото: ShutterstockАсрлар давомида синалган халқ табобати фан томондан текширилган ва синалмаганини ёдда тутиш керак. Улардан фойдаланиш ёки қабул қилиш организмдаги муаммони бутунлар бартараф этмайди, шунчаки енгиллаштириши мумкин.Масалан: Касаллик бошланганда танани ҳаммом, сауна ёки қайноқ душ қабул қилиш орқали қиздириш керак.Халқ табобатига кўра: бу орқали тана ҳарорати кўтарилиб организм вирусларга қарши кураша бошлайди. Бунда юқори ҳарорат вирусларни ўлдиради деб ўйланади.Аслида эса: Бунда шунчаки ташқи ҳарорат кўтарилади. Ҳеч қандай душ қабул қилиш ёки сауна ички аъзолар ҳарорати, шунингдек, вирусларга қарши курашиш учун муҳим бўлган оқсил — интерфероннинг ишлаб чиқарилишига таъсир қилмайди.Масалан: занжабил, асал, лимон ва малинали чой ичишни канда қилмаслик керак.Халқ табобатига кўра: бундай ичимликлар ҳам организмни қиздиради, шунингдек, C витамини кўплиги сабаб яллиғланишга қарши хусусиятга эга.Аслида эса: Юқоридаги қараш қисман тўғри. Нафас йўлларининг инфекцион касалликларида вирус ва токсинлар организмдан чиқиб кетиши учун дарҳақиқат кўп суюқлик керак. Аммо иложи борича оддий қайнатилган сув, шакарсиз суюқлик ичиш керак. Чой таркибида организмда суюқликни ушланиб қолишига сабабчи бўладиган кофеин ва танинлар бўлади. Ичимлик таркибида даволашни яхшилайдиган даражада витамин кўп бўлмайди.Масалан: C витаминини кўп истеъмол қилишХалқ табобатига кўра: Антиоксидантлик ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган C витамини касалликнинг олдини олиши ёки шамоллашнинг кечиш муддатини қисқартиради.Аслида эса: Бу бироз баҳсли қараш. Чунки C витамини ростан ҳам кучли таъсирга эга антиоксидант ва ҳужайраларни вирусдан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Бошқа томондан қараганда, C витамининг кўп миқдорда қабул қилиниши организмга зарар етказиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам дориларни мутахассис тавсиясига биноан қабул қилиш керак.Мавзуга доир:Коронавируснинг илк аломатлари кузатилаётган беморларга босқичма-босқич кўрсатма Бош оғриғини дорисиз ҳам қолдириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар Занжабилни рационга киритиш учун 9 сабаб

Manba: Daryo