Оддий аспирин бартараф эта оладиган 6 та муаммо

Ўз 21
Аспирин нафақат ҳароратни туширади, оғриқни қолдиради, балки кундалик турмушда ҳам бир қанча муаммоларга ечим топишга ёрдам беради. Фото: PixabayКўйлакда терлашдан қолган доғни кетказадиКўйлакнинг қўлтиқ остидаги терлашдан қолган доғни кетказиш учун ярим стакан сувга 2-3 таблетка аспирин солинг, аралашмани доғга суртинг ва 2-3 соатга қолдиринг. Аспирин таркибидаги салицил кислотаси матони оқартириш ва доғларни кетказишга ёрдам беради.Сочларга жило берадиСув, ҳаво ва қуёш сабаб соч ёрқинлигини йўқотиши мумкин. Сочларингиз ялтираб туриши учун бир стакан илиқ сувга 6-8 таблетка аспирин солиб, аралашмани сочингизга суртинг ва 10-15 дақиқадан кейин ювиб ташланг. Мазкур аралашмани шампунга қўшиб ҳам ишлаца бўлади.Ҳуснбузарларни кетказадиТаркибидаги салицил кислота яллиғланиш ва шишни қайтариш хусусиятига эга экани сабаб ҳам ҳуснбузарларда даво сифатида қўллаш мумкин. Бунинг учун бир таблетка аспиринни кукун ҳолига келтиринг ва илиқ сув қўшинг. Паста ҳолига келган аралашмани ҳуснбузарларга суртинг, қуришини кутинг ва илиқ сув билан ювиб ташланг.Қуруқ қадоқни юмшатадиОёқдаги қуруқ қадоқни юмшатиш учун 5-6 таблеткани ярим чой қошиқ сув ва лимон шарбати билан аралаштиринг. Оёқ қисмига суртинг, пакет ва қалин сочиқ билан ўранг, 10 дақиқада кейин сочиқ билан артин ташланг.Қазғоқдан қутилишда ёрдам берадиИкки таблетка аспиринни шампунга қўшиб қўйинг. Соч учун фойдаланганда 2-3 дақиқа турсин, кейин яхшилаб ювиб ташланг.Мавзуга доир:Фақат шамоллаш эмас: Мойчечакли чой қандай касалликларни даволайди? Нима учун энергия етишмаслиги ва доимий ҳолсизликда жигарни текширтириш керак? Сизнинг уйда ҳам борлиги аниқ: Семиришга сабаб бўладиган маҳсулот ва буюмлар

Manba: Daryo