Лос-Анжелесда Billboard Music Award 2020 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (фото, видео)

9
Billboard Music Award 2020 энг яхши ижод намуналари учун машҳур мусиқачиларни тақдирлади. Ҳар йили апрель ойида бўлиб ўтадиган ушбу маросим коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилнинг 14 октябрида янги шаклда ўтказилди. Фото: «unian.net»Billboard Music Awards 2020 тақдирлаш маросими анъанавий қизил гилам ва томошабинларсиз Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди. Фото: «unian.net»Онлайн тарзда олиб борилган маросим уч соат давом этди ва уни учинчи маротаба америкалик хонанда ва актриса Келли Кларксон олиб борди. Фото: «unian.net»Энг кўп мукофот репер Пост Малонега насиб қилди. Чунки у 9 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди. Фото: «unian.net»Бундан ташқари, ирқий камситишга қарши намойишлар учун барча иштирокчиларга миннатдорлик изҳор этган Лиззонинг нутқи резонансга сабаб бўлди.Хонандалар Сиа, Деми Ловато ва Жанубий Кореянинг BTS гуруҳининг чиқишлари томошабоплиги ва ўзига хослиги билан маросимга ўзгача кайфият бағишлади. Фото: «unian.net»Учинчи фарзанди вафотидан кейин Жон Леженднинг омма олдида чиқиш қилиши барча учун таъсирли воқеа бўлди. Хонанаданинг рафиқаси, модель ва бошловчи Крисси Тейгеннинг фарзанди қорнида нобуд бўлганди. Фото: «unian.net»Алиша Киснинг мусиқий рақами томошабинлар ёдида қолди, у ижро пайтида ҳам пианино чалиб, ҳам рақсга тушди.Billboard Music Awards 2020 ғолиблари:Энг яхши хонанда – Пост Малоне Энг яхши қўшиқ «Hot 100» бўйича – Old Town Road, Lil Nas X ва Билли Рей Сайрус Энг яхши реп ижрочиси – Пост Малоне Энг яхши аёл қўшиқчи – Билли Айлиш Энг яхши янги хонанда – Билли Айлиш Маросимнинг махсус ютуғи – Гарри Стайлс Қўшиқлар сотилишида муваффақиятга эришган хонанда – Лиззо Ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур хонанда – BTS Энг яхши Р&Б хонанда – Кҳалид Энг яхши кантри-хонанда – Луке Cомбс Лотин Американинг энг яхши хонандаси – Bad Bunny Billboard 200 чартидаги энг яхши альбом – Billie Eilish: When We All Fall Asleep, Where Do We Go. Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net» Фото: «unian.net»Мавзуга доир:Фотожамланма: Қурилиш соҳасидаги «Оскар» мукофотига сазовор бўлган энг ноодатий бино ва иншоотлар Minimalist Photography Awards 2020 танловида энг яхши суратлар тақдирланди (фото) «Ўйноқи кит», «Тропик келин», «Музлаган юрак»: 2020 йилнинг дронлардан олинган энг яхши суратлари эълон қилинди

Manba: Daryo