Киноларда «қалблар маликаси» Диана образини гавдалантирган актрисалар (фото)

Ўз 5
2020 йилнинг ноябрь ойида «Тож» сериалининг 4-фаслини малика Дианага бағишлангани ва унда Эмма Коррин бош қаҳрамон ролини ўйнаганини кўриш мумкин. Сериал баҳонасида «қалблар маликаси» ҳақида бир қанча суратга олинган фильмлар ва ундаги маликани гавдалантирган актрисалар ким эканига тўхталиб ўтамиз. Фото: Marie ClaireНаоми Уоттс («Диана» Севги тарихи», 2013 йил) Фото: Marie ClaireКейт Снеллниг «Диана: Унинг сўнгги севгиси» китоби асосида суратга олинган фильмда малика ҳаётидаги сўнгги йилларни қандай ўтганини кўриш мумкин. Режиссёр Оливер Хиршбигел фильмда маликанинг Чарльз билан ажрашганидан кейин покистонлик жарроҳ Хаснат Хон билан бўлган ишқий муносабати ва унинг якунини тасвирлаган. Фильмда Диана ролини Жессика Честейн ўйнаши керак бўлган, лекин бу ижро Наомига насиб қилган. Аммо мазкур фильм кинотанқидчилар томонидан илиқ қабул қилинмаган.Женевев O’Рейли («Диана: Маликанинг сўнгги кунлари», 2007 йил) Фото: Marie ClaireМазкур фильм малика вафот этганидан 10 йил ўтиб суратга олинган. Фильм ижодкорлари Диананинг сўнгги ҳафтаси ва қандай воқеалар занжири унинг ўлимига олиб эканлигини ойдинлаштиришга уринган. Channel 5 каналида премьераси бўлган фильмда малика ролини ирландиялик Женевев O’Рейли ижро қилган. Сюзан Стюарт, The New York Times’да фильмда малика оддий, бошқалар раҳмини келтирадиган, манипуляцияга мойиллиги бор образда тасвирланганини билдиради.Серена Скотт Томас («Диана»: Унинг ҳақиқий ҳикояси», 1993 йил Фото: Marie ClaireҲали Диана ҳаётлигидаёқ Серена Скотт Томасга фильмда маликани гавдалантириш таклиф қилинган. Фильм Эндрю Мортоннинг 1992 йилда дўст ва яқинларининг малика ҳақида сўзлаб берилган ҳикоялари асосида Кевин Коннор томонидан суратга олинган. Премьерадан кейин Daily Mail, The Sun ҳамда Daily Мirror нашрларида фильм ҳақида илиқ фикр ва мулоҳазалар билдирилган.Керолин Блисс («Чарльз ва Диана: Қироллик севги ҳикояси», 1982 йил) Фото: Marie ClaireМазкур бадиий фильм Диана ва Чарльзнинг никоҳ тўйидан бир йил ўтиб суратга олинган. Унда дебют ижрочи Керолин Блисс малика ролини гавдалантирган. Фильм ҳақида мухлислар ва ҳатто Диананинг ўзи ҳам илиқ фикр билдирган.Кетрин Оксенберг («Чарльз ва Диана: Қисқа муддат ва бахтсиз», 1992 йил) Фото: Marie ClaireЖон Пауэрнинг фильми премьераси жуфтликнинг ажрашиши эълон қилинганидан 4 кун ўтиб бўлган. Малика ва унинг ҳаётидаги хиёнат, бахтсизлик акс эттирилган фильмда Кетрин Оксенберг бош ролни ўйнаган. Аммо Entertainment ва People нашрларида фильм сюжети ва бўрттирилганига нисбатан танқид билдирилган.Эми Секкомб («Диана — қалблар маликаси», 1998 йил) Фото: Marie ClaireМаликанинг ижобий хусусиятларига урғу берилган фильмда унинг тақдири қандай кечгани ва фожиа билан якун топгани тасвирланган. Фильмда Эми Секкомб малика ролини ижро қилган.Жули Кокс («Ошиқ малика», 1996 йил) Фото: Marie ClaireАнна Пастернак бестселлерининг экранлаштирилган вариантида Чарльз ва Диана ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетишни бошлаши, маликанинг капитан Жеймс Хьюит билан танишиши ва алоқаларини яширишга урингани ҳақида ҳикоя қилинади. Малика ролини британиялик Жули Кокс қилган ижроси танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган.Эмма Коррин («Тож» сериалининг 4, 5-фасллари 2020 йил) Фото: Marie ClaireNetflix суратга олаётган «Тож» сериалининг 2020 йил 15 ноябрда тақдим қилиниши кутилаётган 4, 5-фасллари Дианага бағишланади. Актриса Эмма Коррин Питер Морганнинг ижод намунасида малика ролини ижро қилишдек бахт экани ва бу имкониятдан оқилона фойдаланишини таъкидлайди.Мавзуга доир:Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото) Сўнгги бир неча соат: Майкл Жексон, малика Диана ва бошқа машҳурлар ўлимидан олдин нималар билан машғул бўлган? Ўз ўлимини саҳналаштирганликда гумон қилинган машҳурлар Юксак кийиниш маданияти ва нозик дидга эга 5 малика

Manba: Daryo