iPhone 12’да керамик ойна пайдо бўлди. Бу нима ўзи?

Ўз 8
iPhone 12 линейкасидаги барча моделга шаффоф керамика зарраларига эга янги ойна ўрнатилган — Apple буни Ceramic Shield деб атади. Компаниянинг маълум қилишича, бу каби ойна зарбларга тўрт карра бардошли ва тирналишларга чидамли, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: Hi-Tech.Mail.ruМазкур ойналарни Corning компанияси ишлаб чиқарган. Афтидан компания бу каби натижага эришиш учун иккита муҳим ишни амалга оширган — муҳандислар керамикадан шаффоф нанокристалларни қўлга киритган ва уни шиша билан аралаштирган. Бу эса олдингидек шаффоф, бироқ сезиларли даражада мустаҳкам материални пайдо қилган.Олдинлари бу каби технология Энди Рубиннинг Essential Phone’сида, шунингдек, Xiaomi Мi МIX ва Samsung Galaxy S10 Plus’да қўлланилган — аммо экранни ҳимоя қилиш воситаси сифатида эмас, балки орқа қопқоқ ўрнида. iPhone 12’да эса керамик ойна дисплейни ҳимоя қилади. Corning’нинг таъкидлашича, мазкур материал экран ёрқинлиги ва тасвир сифатига таъсир кўрсатмайди.Аввалроқ Ice Universe ники остидаги таниқли инсайдер AnTuTu бенчмаркида iPhone 12 Prо Мах устида ўтказилган дастлабки тест натижаларига эътибор қаратганди. Қайд этилишича, янги смартфон ўзидан олдинги iPhone 11 Prо Мах’дан анча кучли бўлиб чиққан.Мавзуга доир: Apple тўртта iPhone 12 смартфони тақдимотини ўтказди. Lineйкадаги барча смартфонлар 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди

Manba: Daryo