«Есения» фильмидаги гўзал актриса Жаклин Андеренинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

Ўз 10
Жаклин Андере 1938 йил 20 августда Мексика пойтахти Мехикода дунёга келди. Унинг ота-онаси бадавлат инсонлар бўлганлиги туфайли актриса ёшлигидан ҳеч нарсага муҳтож бўлмай улғайди. Шунингдек, Мексикада яхши таълим олишга ҳам муваффақ бўлди. Фото: «Яндекс Дзен»Вақт ўтиб Жаклин актриса бўлишга қарор қилди, аммо у дарҳол экранларда кўриниш бермади. У фильмларга суратга тушишни ўтган асрнинг 50 йилларидан кейин бошлади, 1962 йилда «Қирувчи фаришта» фильмидан сўнг эътиборга тушди. Фото: «Яндекс Дзен»1967 йил актриса ўзидан 20 ёш катта продюсер Хосе Мария Фернандес Унсайнга турмушга чиқди. 1972 йил актрисанинг ҳаётида муҳим воқеалар бўлиб ўтди. Фото: «Яндекс Дзен»Биринчиси, унинг қизалоғи – Шанталнинг дунёга келиши бўлса, иккинчиси, «Есения» мелодрамасидаги иштироки эди. Актрисанинг қизи ҳам кейинчалик онасининг издошига айланди. Фото: «Яндекс Дзен»Мексикалик актриса Мария Эсперанса Жаклин Андере Агилар «Есения» сериалида бош қаҳрамон образини ижро этди. Фото: «Яндекс Дзен»Андеренинг карьераси 1980 йилларда гуркиради, у Лотин Америкасининг энг сара актрисаларидан бири бўлиб, йил давомида 4-5 та фильмда суратга тушар эди. Фото: «Яндекс Дзен»Орадан чамаси 10 йиллар ўтиб, унинг турмуш ўртоғи Хосе Унсайннинг юрагида муаммо пайдо бўлди. Бу вақтда актриса бетоб эрига ғамхўрлик қилиш ниятида барча таклиф ва роллардан воз кечди. Ўтган 6 йил мобайнида актриса бирорта ҳам фильмда суратга тушмади. 1997 йилга келиб унинг турмуш ўртоғи вафот этди. Фото: «Яндекс Дзен»Вақт ўтиши билан Жаклин қайғусини енгиб, яна ўз касбига қайтди. У янги аср бошлариданоқ бир қанча фильмларда суратга тушди. Актриса ҳозирда 82 ёшни қоралаганига қарамай ижодий фаолиятини тўхтатгани йўқ. 2020 йилда Мексикада суратга олинган навбатдаги сериалда иштирок этди. Жаклиннинг қизи Шантал Андере вақти-вақти билан таниқли онасининг суратларини Instagram саҳифасига жойлаб боради. Фото: «Яндекс Дзен»Мавзуга доир:Кино тарихидаги энг гўзал Жулетта — актриса Оливия Хассининг ҳаёти қандай кечди? (фото) «Минг бир кеча» фильмида шарқ гўзали Шаҳризодани гавдалантирган актриса ҳаёти қандай кечди? (фото) «Аловуддиннинг сеҳрли чироғи»даги гўзал малика Будурни ижро этган актрисанинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

Manba: Daryo