«Элчининг қизи» сериали юлдузи Энгин Акюрекнинг туғилган кунига мухлислари томонидан ноодатий сюрприз тайёрланди (фото)

Ўз 10
Нафақат Туркияда, балки бошқа давлатларда ҳам машҳурликка эришган актёр Энгин Акюрекнинг туғилган куни бутун дунё мухлислари томонидан бир вақтнинг ўзида нишонланди. 2020 йилнинг 12 октябрь куни Аргентина, Эрон, Испания, Малайзия ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги мухлислар Акюрекнинг таваллуд айёмини байрамона тарзда ўтказди. Фото: Instagram / @enginakyurekЭнгин Акюрекнинг мухлислари худди ўтган йилги каби севимли актёрга совға сифатида ЮНИСЕФга хайрия пули ўтказди. Ушбу туғилган кунда ўтказилган хайрия маблағи коронавирус пандемияси билан зарарланган болаларга ёрдам бериш учун сарфланади. Фото: Instagram / @enginakyurekАктёр Муғладаги «Элчининг қизи» сериалининг суратга олиш майдончасида ЮНИСЕФ сертификатини қабул қилиб олди, шунингдек, мухлислари ва ижодий гуруҳ билан биргаликда байрам тортини баҳам кўрди. Фото: Instagram / @enginakyurekАктёр Акюрек туғилган кунида сериал жамоаси даврасида дунё бўйлаб мухлисларига қуйидаги сўзлар билан миннатдорлик билдирди: Фото: Instagram / @enginakyurek«Мен ҳар доим уларнинг муҳаббати ва қўллаб-қувватлашини катта бахт каби ҳис қиламан ва ушбу қадрли инсонларнинг ҳар бирига миннатдорлик билдираман, уларга ўз севгимни йўллайман. Туғилган кунимни нишонлаш учун ҳар йили бу каби мазмунли ва қимматли хайрия аскияларининг ўтказилиши уларнинг ҳар бири қанчалар бебаҳо инсон эканидан далолат». Фото: Instagram / @enginakyurekМавзуга доир: «Элчининг қизи» сериалидаги ҳамкасбига ошиқ бўлган Энгин Акюрек ҳақида фактлар Турк актёри Энгин Акюрек иштирокидаги муваффақиятли сериаллар ва унинг партнёрлари (фото) «Чуқур», «Қора ният», «Рамо». Туркия давлат цензура ташкилоти томонидан жаримага тортилган турк сериаллари

Manba: Daryo