Apple iPhone 12’ни тақдим этди. Lineйкадаги барча смартфонлар 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди

Ўз 5
Apple коронавирус сабаб кўчирилган янги смартфонлар тақдимотини ўтказди. iPhone 12 линейкасида жорий этилган асосий янгилик — 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаш имконияти, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Компания бутун дунё бўйлаб янги авлод мобил алоқа стандарти бўйича иш олиб боришга ҳаракат қилган. Таъкидланишича, бунда интернет тезлиги 4 Гб/сонияга етади. Фото: Hi-Tech.Mail.ruiPhone 12 смартфони янги Супер HDR экранига эга бўлди. iPhone 11’га қараганда икки карра кўп пикселлар, барча HDR форматларини қўллаб-қувватлайди. Керамика эса ушбу экранларни янада мустаҳкам қилади. Янги дизайн 11 фоизга ингичкароқ, 15 фоизга кичикроқ ва 16 фоизга енгилроқ бўлди. Процессор — олти ядроли А14 Bionic, ҳозирда «энг кучли процессор». Фото: Hi-Tech.Mail.ruЕтти элементдан иборат янги камера паст ёруғликда 27 фоиз яхшироқ ишлайди. Орқа панелда МагСафе магнитли улагич жойлашган. iPhone 12’га иккита камера ўрнатилган — 12 мегапикселли асосий ва 12 мегапикселли кенг бурчакли.Мавзуга доир: Барча янги iPhone 12’лар нархи ошкор қилиндиИккинчи смартфон — бу iPhone 12 мини бўлиб, у сўнгги тўрт йилда ишлаб чиқарилган энг кичкина «айфон» ҳисобланади. Қурилмага кичик ҳошияларга эга 5,4 дюймли OLED-дисплей ўрнатилган, шу сабабли унинг корпуси 4,7 дюймли экранга эга iPhone СЕ (2020)’никидан ҳам кичкина. Фото: Hi-Tech.Mail.ruiPhone 12 ПроiPhone 12 Про учта камера ва Лидар сенсорига эга бўлди. Ушбу қурилма тарихдаги энг катта iPhone деб топилди. Супер Ретина HDR дисплейнинг катталиги 6,7 дюйм. Барча камералар фотосуратларни сифатини оширадиган Дееп Fusion технологиясини қўллаб-қувватлайди. Фото: Hi-Tech.Mail.ruАсосий камеранинг сенсори паст ёруғликларда iPhone 11 Про Мах смартфонига қараганда 87 фоиз яхшироқ тасвирга олади. Профессионал фотосуратлар учун мўлжалланган Apple ПроРАW функцияси 2020 йилда пайдо бўлади. Бундан ташқари HDR ва Dolby Vision HDR форматида 10-битлик видеолар тасвирга олиш мумкин.Мавзуга доир: iPhone 12 Про Махънинг илк тести натижалари маълум бўлди Фото: Hi-Tech.Mail.ru Фото: Hi-Tech.Mail.ru Фото: Hi-Tech.Mail.ru Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Manba: Daryo