Samsung Galaxy S21 Ultra: келажак флагманига оид тафсилотлар ошкор қилинди

Ўз 8
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2021 йилда тақдим этиладиган кейинги авлод флагман смартфонларини яратиш билан жиддий шуғулланмоқда. Gizmochina нашри янги сериянинг энг катта модели — Galaxy S21 Ultra’га доир илк тафсилотлар билан бўлишди. Фото: Hi-Tech.Mail.ruМаълумотларга кўра, смартфон асосий камераси 108 мегапикселли сенсорга эга бўлади. Флагманга жами бешта камера ўрнатилади. Шу билан бирга, Galaxy S21 Ultra янги авлод датчиклари — Samsung ISOCELL HM2’ билан жиҳозланади.Қурилма 8К сифатли видеони тасвирга олиш функцияси ва 240 к/с кадрлар частотасини қўллаб-қувватлайди. Смартфон экранининг янгиланиш частотаси эса 120 ёки 144 герц бўлиши кутилмоқда.Тахминларга кўра, Galaxy S21’га 65 ваттли тезкор қувватланишга эга сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилади. Компания ҳозирда бу борадаги технологияни яратиш билан шуғулланмоқда.Samsung жами учта смартонини тақдим этади — Galaxy S21, Galaxy S21+ ва Galaxy S21 Ultra. Девайслар Snapdragon 875 ёки Exynos 2100 процессорлари базаси ишлайди. Янги гаджетлар тақдимотига ҳали бир неча ой бор, шу сабабли Galaxy S линейкасидаги кейинги авлод қурилмаларини аниқ ишлаб чиқаришни бошлаш санаси номаълум.Аввалроқ Samsung флагманларга хос техник жиҳатларга эга Galaxy S20 FE моделини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Galaxy А72 Samsung’нинг илк пентакамерали смартфони бўлади Samsung компанияси Galaxy S20 ёрдамида 8К фильм суратга оладиган бўлди

Manba: Daryo