Япониялик олимлар коронавируснинг одам терисида қанча муддат яшашини аниқлади

Ўз 10
Япониянинг Киото тиббиёт университети мутахассисларининг «Клиник юқумли касалликлар» (Clinical Infectious Diseases) журналида эълон қилган тадқиқотида коронавирус одам терисида 9 соатга яқин юқумлилигини сақлаб қолиши маълум қилинди. Ушбу кўрсаткич грипп вирусининг сақланишидан беш баравар кўп, деб ёзади «РБК». Фото: «РБК»Қайд қилинишича, тажриба давомида одам терисига грипп ва COVID-19 вирусининг 100 минг намунаси қўйиб кузатилган. Натижада грипп вируси 1-2 соатдан кейин кучсизлангани, коронавирус эса 9 соат давомида сақланиб тургани аниқланган. Шунингдек, терига 80 фоизли этанол эритмаси суртилганда вирус 15 сонияда йўқолган, дейилади хабарда.Аввалроқ Австралиянинг Касалликларга тайёргарлик маркази олимлари коронавируснинг хона ҳароратида банкноталар, сенсорли экран ва телефон юзасида 28 кунгача сақланиши мумкинлигини маълум қилиб, нафақат қўлларни, балки смартфонларни ҳам дезинфекция қилиш кераклигини таъкидлаган.Мавзуга доир:Коронавируснинг илк аломатлари кузатилаётган беморларга босқичма-босқич кўрсатма Агар сизда коронавируснинг енгил формаси аниқланган бўлса, нима қилиш керак? 9 та фойдали маслаҳат Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади?

Manba: Daryo