Хитойнинг Vivo компанияси ечиладиган қўшимча камерали телефон концептини тақдим этди

Ўз 17
Хитойнинг Vivo компанияси Ifea — ечиладиган камерали смартфон прототипини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru хабар берди. Фото: Gagadjet.comМаълум қилинишича, иккита объективдан иборат камера модули, Vivo Ifea концептуал смартфонининг юқори қисмидаги магнитга бириктирилади. Ундан фронтал камера сифатида ёки корпусдан ечган ҳолда алоҳида фойдаланиш мумкин.Смартфоннинг ўзида ҳам камера мавжуд бўлиб, у қурилманинг орқа, юқори қисмида жойлашган ва ечилмайди. Экшн-камера сифатида қўллаш мумкин бўлган модул овоз орқали ҳам бошқарилади.Концепт сифатида тақдим қилинган моделнинг сотувга чиқарилиши аниқ бўлмаса-да, компания дизайн соҳасидаги ютуғи сабаб Red Dot Design Award мукофотини қўлга киритган, дейилади хабарда.Мавзуга доир:Vivo орқа панелининг ранги ўзгарадиган смартфон яратиш устида иш олиб бормоқда (видео) Vivo кучли камерага эга Х50 линейкасини тақдим этди Nokia’нинг қайтиши: Nokia 2.4, 3.4 ва Жеймс Бонд смартфони тақдим этилди (видео) Янги Redmi флагманига оид маълумотлар ошкор бўлди

Manba: Daryo