Нега кунни бир стакан лимонли сув ичишдан бошлаш керак?

Ўз 53
Лимон турли хил таомларнинг таъмини яхшилаши билан бирга, соғлиқ учун ҳам фойдали эканлиги барчага маълум. Ҳаттоки уни супермаҳсулот деб ҳам аташ мумкин. Шу сабабли, сўнгги йилларда шифокорлар ва тўғри овқатланиш мутахассислари иложи борича оч қоринга лимонли сув ичишни тавсия қилади. Нима учунлигини эса қуйида келтирилган маълумотлар билан танишгандан сўнг билиб олиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Танани тозалайдиЛимонли сувни оч қоринга ичиш орқали организмдан токсинлар ва зарарли моддаларни чиқариб ташланади. Лимоннинг нордон таъми танага кирганда мураккаб биокимёвий реакция содир бўлади. Натижада кислота-ишқор мувозанати ишқорий томонга ўзгаради. Шунингдек, лимон шарбати жигар фаолиятини яхшилайди, у токсинларни фаол тарзда чиқариб ташлайди, сув эса уларни ювиб ташлайди.Ичакнинг ишлашига ёрдам берадиЛимонли ичимлик ичакнинг сиқилиш ҳаракатини яхшилайди, кун давомида овқат ҳазм бўлишини осонлаштиради. Лимонли сув қорин дам бўлиши ва ич қотишини бартараф этишда ёрдам беради.Вазнни камайтирадиОртиқча вазндан халос бўлиш учун танада ишқорни кўпайтириш керак, чунки барча кимёвий реакциялар ишқорий муҳитда анча яхши содир бўлади. Лимонли сув эса ишқорий муҳитни ҳосил қилади. Лимон таркибидаги пектин – эрийдиган толалар бўлиб, у очлик ҳисини камайишига олиб келади. Шунингдек, лимон пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга бўлиб, буйрак билан боғлиқ муаммоси борлар учун фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари, бир пиёла чой ёки қаҳвани бир стакан лимонли сув билан алмаштириш – камроқ калорияни ҳосил қилади.Ошқозон оғриғини босадиАгар қоринни пастга қаратиб ётилса, ошқозон оғриши ёки ишиб кетиши мумкин. Бундай ҳолда лимонли сув кислоталикни камайтиришга ёрдам беради ва калий тузлари туфайли кўнгил айнишини кетказади.Лимонли сувни қандай тайёрлаб ичиш керак?Бунинг учун бир қанча вариантлар мавжуд. Масалан, кимдир лимон бўлагидан ҳосил бўлган шарбатни қайнаган сувга қўшиб ичишни тавсия қилади. Лекин мутахассислар қуйидаги кетма-кетликни маслаҳат беради:Оч қоринга ичиш керак; Сув илиқ бўлгани маъқул; Лимон шарбати миқдори 100 мл сувга 1 чой қошиқни ташкил этиши зарур; Ёки бир стакан сувга иккита лимон бўлаги солиниб, қошиқча ёрдамида эзилади. Мавзуга доир:Уйқусизлик, йўтал ва бош оғриғини дорилардан ҳам яхшироқ даволай оладиган табиий маҳсулотлар Занжабилни рационга киритиш учун 9 сабаб Моддалар алмашинуви тезлашиши учун нонуштада истеъмол қилиш зарур бўлган маҳсулотлар

Manba: Daryo