Қош шакли характер ҳақида нималарни сўзлайди? Юлдузлар мисолида изоҳ берамиз (фото)

Ўз 13
Маълумки, юз тузилиши одамнинг феъл-атвори ҳақида кўп нарсаларни ошкор қилади. Шунингдек, қошлар ҳам инсоннинг характери ҳақида хабар бериши мумкин. Қошга ишлов берилмасдан аввал қандай шаклда бўлганига қараб, инсон ўзи ҳақида қизиқарли хусусиятларни билиб олса бўлади.Ярим ой шакли Фото: CosmopolitanБейонсеОдатда қошлари ярим ой шаклидаги одамлар ҳақиқий алтруистлардир. Улар доимо бошқаларнинг эҳтиёжлари ҳақида ўйлашга ҳаракат қилади. Бундай қош эгалари, эҳтимол, жуда юмшоқ ва ғамхўр бўлиб уларнинг ёрдамига ва маслаҳатига муҳтож бўлган дўстлар эса ҳамиша топилади.Тўғри қошлар Фото: CosmopolitanНатали ПортманТўғри қош эгалари қарор қабул қилишда ҳис-туйғуларига эмас, балки ақлга таянади. Бундай инсонлар тартиб-интизомни жуда яхши кўради ва ҳар бир ишни белгиланган аниқ режа асосида амалга оширади. Улар қаерда қандай ҳолатда бўлишни билади, шунинг учун ҳам атрофдагилар бу каби қош эгаларига совуққон, деб баҳо беради.Учи ўткир қошлар Фото: CosmopolitanДеми ЛоватоАгар қошларнинг учи ўткир шаклда бўлса, демак, бундай инсонлар табиатан реактив. Бундай инсонлар ҳиссиётларга берилган бўлиб, яшин тезлигида қарор қабул қилади, афсуски, шошқалоқлик билан иш юритади. Характерга кўра, жуда тез қарор қабул қилиш натижасида ҳеч нарсани узоқ ўйлаб кўрмайди.Узун қошлар Фото: CosmopolitanКим КардашьянҚошлари узун инсонлар ҳақиқий энергия захирасига эга. Муаммолари билан баҳам кўрадиган дўст ва танишлари бўлса, бундай қош эгаларининг барчаси уларни тинглашга вақт топади. Тинглай олишни яхши кўрганлиги учун ҳам уларда ижобий энергия етарли бўлади.Қисқа қошлар Фото: CosmopolitanАриана ГрандеҚисқа қошли қизлар одатда хотиржамлик шиори остида яшайди. Шунингдек, бундай қош эгалари драматизация қилишга мойил бўлган одамлардан нафратланиши мумкин. Тўполон, жанжал бундай қош эгалари учун эмас. Шунингдек, улар ғийбатдан йироқ, бошқа одамларни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқаришни ёмон кўради. Афсуски, ушбу мақтовга сазовор хусусияти туфайли баъзи ҳамкасб ва танишлар уларни дўстона деб ҳисобламайди.Кўтарилган қошлар Фото: CosmopolitanОливия УайлдЎткир қошлар эгаси табиатан мукаммалликка эргашади. Улар ҳамиша ўзини танқид қилади ва бошқаларга ҳам юқори талабларни қўяди. Албатта, мукаммалликка интилиш керак, аммо ҳамма нарсанинг ҳам меъёри яхши.Қалин қошлар Фото: CosmopolitanКара ДелевиньҚалин қош эгалари ўзига жуда ишонади, шунингдек, мақтовни ёқтирмайди. Шу билан бирга, улар ўз фикрини батафсил ифода этади. Аммо бу атрофдагиларнинг ғашини келтириш мумкин. Лекин яхши кайфият ва фаол ҳаёт позицияси учун уларни яхши кўрадиганлар ҳам талайгина.Ингичка қошлар Фото: CosmopolitanШарлиз ТеронИнгичка қошлар кўпинча қатъийлик белгиси ҳисобланади. Аммо уларнинг ўжарлиги ҳам ўзига етарли даражада бўлади. Бундай қош эгалари бирор мақсад сари интилса, албатта, ҳар қандай йўл билан унга эришади. Уларнинг характерида олға интилиш шиори мавжуд, лекин оила ва дўстлар даврасида муносабатларни бироз юмшатиш зарур.Мавзуга доир:«Иркит ўрдакча»дан оққушга айланиш жараёни: ёши ўтган сари гўзаллашиб бораётган юлдузлар (фото) Рассом вақтнинг жуда тез ўтаётганини кўрсатиш учун машҳурларнинг ҳозирги суратини ёшлигидаги кўриниши билан ёнма-ён акс эттирди (фото) Голливуд актрисалари кўзларни катталаштириш учун фойдаланадиган макияждаги лайфхаклар

Manba: Daryo