Нон, сабзавот, мева ва ёрмаларни қандай сақлаш керак? Маҳсулотлар тез айниб қолмаслиги учун тавсиялар

Ўз 14
Маҳсулотларни тўғри сақланиши нафақат рўзғорда барака бўлиши, оилавий бюджет тежалишига сабаб бўлади, балки саломатлик учун ҳам фойда ҳисобланади. Фото: Daily MirrorНонни қандай сақлаш керак?Нон соладиган идишнинг энг яхшиси металлдан ясалгани ҳисобланади. Унда нон ҳидланмайди ва тўғри ҳароратда сақланади.Шунингдек, қуйидаги тавсияларга ҳам амал қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди:Қолипли нонни ўртасидан кесган яхши кейин икки томонни бирлаштириб идишга солиб қўйиш мумкин. Намликнинг олдини олиш учун қопчада туз ёки шакар қўшиш мумкин. Нон кўпайиб кетган бўлса, ёмон бўлиб қолишини олдини олиш учун уни «пакет» ёки фолгага солиб музлатгич ёки музхонада сақлаш мумкин. Бошқа нон маҳсулотлари: булочка, пирог, рулет ва бошқаларни ҳам шундай сақласа бўлади. Ейишдан аввал микротўлқинли печ ёки печга усти ёпиқ идишга солиб иситиш мумкин. Мева, сабзавот, резавор ва кўкатларни қандай сақлаш керак?Картошка яхши сақланиши учун унинг олдига бир нечта олма қўшиб, контейнер ёки қопда сақлаш мумкин. Қоп қуруқ ва салқин жойда тургани яхши.Пиёз ва саримсоқ пиёз ҳаво ўтказадиган (тешиги бор) картон коропкада, қоронғи ерда сақланиши керак.Олмани бошқа мевалардан алоҳида сақлаш керак. Олмадан ажралиб чиқадиган этилен бошқа меваларнинг айнишига сабабчи бўлиши мумкин.Помидорни музлатгичда сақлаш шарт эмас, хона ҳароратида яхши сақланади. Ҳарорат 10 даражадан паст жойда сақланса ва помидорлар юмшаб, мазаси ўзгаради.Сабзини ҳавоси чиқариб юборилган полиетилен пакетда икки ҳафтагача барра ҳолда сақласа бўлади. Ё бўлмаса, сабзининг икки учини кесиб ташлаб, пакетсиз ҳам сақласа бўлади.Резаворлар яхши сақланиши учун уларни ювмасдан музлатгичга қўйиш керак.Ананаснинг тепа қисмини олиб ташлаб «оёғини осмондан» қилган ҳолда узоқроқ муддат сақлаш мумкин бўлади.Салат баргини қоғоз сочиқ ёки салфеткага қўйиб, озиқ-овқат плёнкасига ўраш керак. Салфетка намликни ўзига олгани сабаб уни ҳар куни алмаштириб туриш керак бўлади.Ёрмаларни қандай сақлаш керак?Биринчи бўлиб, хариддан кейин ёрма солинган идишдан бўшатиш керак. Ёрмаларни шиша ёки керамикадан ишланган банкаларда қопқоғини ҳаво кирмайдиган қилиб ёпган ҳолда сақлаш керак.Асосийси контейнерлар раковина ва газ печидан узоқда, қуруқ, тоза ва қоронғи жойда сақланиши керак.Ёрмаларда майда ҳашаротлар тушганига гувоҳ бўлинса, аяб ўтирмасдан ташлаб юбориш керак.Уларнинг тушишини олдини олиш учун эса ёрма солинган идишга саримсоқ, лавр япроғи ёки қуритилган ялпиз солиб қўйса бўлади. Озгина қолган ёрма устига янгисини қўшманг.Ёрмалар орасида сули энг биринчи бўлиб айнийди. Ярим йил, қўшимчалари бўлса 2-3 ойдан узоққа бормайди. Узоқ вақт турадиганлар нўхат ва гречка — икки йилга яқин сақланиши мумкин. Гуруч бир ярим йил, қолганларни эса яхшиси йил давомида ишлатиб юборган яхши.Мавзуга доир: Пул тежаш тавсия қилинмайдиган маҳсулотлар Организм учун зарур бўлган Д витаминининг табиий, ҳамёнбоп манбалари Дорилар ўрнига: Оддий чой ёрдам бера оладиган 10 та ҳолат Кальцийга творогдан ҳам бойроқ бўлган 5 маҳсулот

Manba: Daryo