Агар сизда коронавируснинг енгил формаси аниқланган бўлса, нима қилиш керак? 9 та фойдали маслаҳат

Ўз 20
Cовид-19 енгил формасига чалинган беморлар учун «Тошкент шифокорлари» Telegram каналида тавсиялар берилди. Тақдим қилинган 9 маслаҳатга катталар ва болалар бирдек риоя қилиши мумкин Фото: Freepik1. Кўп миқдорда суюқлик ичишСув ва бошқа суюқлик: чой, морс, компот, наъматак, булён ва бошқаларни истеъмол қилишни канда қилмаслик керак.2.Д витамини қабул қилишКунига (тушлик вақтида) 2000-4000 МЕ Д витамини қабул қилиш керак.3. C витамин қабул қилишC витамин (аскорбин кислотаси) ни кунига 500 мг қабул қилиш керак.4. Рух моддаси қабул қилишРух моддасини кунига 20-25 мг, рух-селен ва магнийни витаминлар мажмуасида қабул қилса бўлади.5. Томоқда оғриқ кузатилгандаТомоқда оғриқ пайдо бўлганда физиологик эритма ва антисептиклар билан томоқни чайқаш мумкин.6. Бурун битиб қолгандаТузли эритма ёки денгиз сувидан фойдаланиш мумкин. Кучлироқ битганда ксилеметозонли спрейлар масалан, Снуп, Отривин, Риноскол кабилардан 5 кун давомида кунига 3-4 мартадан кўп бўлмаган ҳолда фойдаланиш мумкин.7. Йўтал кузатилгандаЙўтал қуруқ бўладиган бўлса, 4 кун давомида 15 мл Синекод ёки 3 кун давомида 1 та таблеткадан Коделак қабул қилиш керак. Нам йўталда балғам кўчириш хусусиятига эга Бромгексин ва Лазолван тавсия қилинади.8. Тинчланиш муҳим Агар бемор ваҳимага тушадиган бўлса, тинчлантирувчи дори воситасини қабил қилиш керак.9. Мумкин эмас!Антибиотик, гормон, антикоагулянт ва осма уколларни ўзбошимчалик билан қабул қилмаслик керак.Касалликнинг давом этиши:Касаллик 2-14 кун ўртача 1 ҳафта давом этади. Тузалгандан кейин ҳам витаминларни қабул қилишни давом эттириш мумкин. Нафас машқларини бажаришга амал қилиш, нафас олишга қийналганда қорин билан ётиш керак.Тана ҳарорати кўтарилгандаНафас йўлларининг вирус ва инфексион касалликларида ҳарорат 37,2-37,5 даража бўлиши, баъзида йўтал ва ҳолсизлик узоқ вақт, айрим беморларда 1-2 ой давом этиши мумкин.Таъм ва ҳид билишнинг йўқолишиКасаллик сабаб таъм ва ҳид билишнинг йўқолиши 1-2 ҳафтадан кейин айримларда узоқроқ вақтдан кейин тикланиши мумкин. Бу иммунитетнинг касалликка қарши курашиши ҳисоблангани сабаб, мазкур симптомлар пайдо бўлганда хавотир ва қўрқувга тушмаслик керак.Оддий ҳаёт тарзига қайтишСимптомлар сезилмай қолганидан кейингина, тест натижаси ижобий чиққанидан 10 кун ўтиб атрофдагилар билан мулоқот қилиш мумкин. Симптомлар кузатилганда эса камида яна 10 кун ва тузалгандан кейин 3 кун ўтиб мулоқот қилиш мумкин.Касаллик кечишиКасаллик 80-85 фоиз беморда енгил кечиши мумкин. Лекин аҳвол жиддийлашса ва ўзгаришлар кузатилса зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.Асосий симптомларТана ҳароратининг юқори бўлиши Нафас олишнинг қийинлашиши Аксириш, йўталиш, бурун битиши Кўкрак соҳаси ва мушакларда оғриқ бўлиши Бош оғриғи ва ҳолсизлик Кўнгил айниши, қайд қилиш ва диарея (ич кетиши) ҳам кузатилиши мумкин. Мавзуга доир:Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади? Коронавирусга чалинган инсонда қанча вақтгача касалликнинг юқиш хавфи сақланиб қолади? Иммунитетни яхшилашда ёрдам берадиган 9 одат Коронавирус, ОРВИ ва гриппнинг олдини олиш учун оддий, аммо ҳамма билиши керак бўлган 11 тавсия Коронавирусни шамоллаш ва гриппдан қандай фарқлаш мумкин? нсон коронавирусни бошдан кечириб, буни ўзи сезмай қолиши мумкинми?

Manba: Daryo