Артуро Видаль «Барселона»ни тарк этадиган бўлди. У Италияга қайтмоқда

Ўз 51
«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини «Интер» сафида давом эттиради, деб хабар бермоқда таниқли футбол журналисти Фабрицио Романо. Фото: SquawkaРоманога кўра, Видаль 20 сентябрь, якшанба куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга боради. «Интер» чилилик футболчи учун «Барселона»га 1 миллион евро беради.Аввалроқ Видалнинг Каталония клуби билан шартномасини бекор қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Артуро «Интер» билан шахсий шартнома борасида ҳам келишиб олган. Унга кўра, Видаль Милан клубида йилига бонуслардан ташқари 6 миллион евро маош олади. Унинг шартномаси эса 2022 йил 30 июнига қадар амалда бўлади. Шартномани бир йилга узайтириш имконияти бор.Маълумот учун, Видаль «Барселона» шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Унга қадар эса футболчи «Бавария», «Ювентус» ва «Байер Леверкузен» жамоалари сафида ҳаракат қилган.Мавзуга доир:Артуро Видаль: «Барселона»нинг ғоялари эскирган Луис Суарес ва Артуро Видални сотиш «Барселона»нинг асосий мақсадига айланди Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo