Тошкентнинг 5 та туманида 24 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўз 383
Ўзбекистонда 24 июнь куни 239 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 31 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Мавзуга доир: Ўзбекистонда 24 июнь куни 239 кишида коронавирус аниқланди. Бу янги рекорд Фото: «Дарё»Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайган.Жумладан, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи Х. Ю.да ва шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д. Э.да коронавирус аниқланган. Ҳар икки ҳолатда ҳам фуқаролар шифохонага ётиш учун намуна топширганда, уларда коронавирус борлиги маълум бўлган.Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М. Б.да «Экобозор»га бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Шундан сўнг, мазкур фуқаро коронавирус юқитириб олгани маълум бўлган.Олмазор туманида яшовчи М. Қ.да тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган ва вирус тасдиқланган. Шу туманда яшовчи М. Х.да ҳам коронавирус аниқланган. Мазкур туманнинг яна бир фуқароси, ҳомиладор С. Ф. туғруқхонага ётиш учун намуна топширганда, унда коронавирус қайд этилган.Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги «Зангиота» божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш. С.да, шунингдек, «Comfort Леатҳер» корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида ҳам коронавирус тасдиқланган. Шу туманида яшовчи Д. С. қизи М. Х.нинг тана ҳарорати кўтарилгани сабабли таҳлил топширган ва натижаси ижобий чиққан.Бундан ташқари, Сергели туманида яшовчи нафақадаги фуқаро Д. А. ва унинг турмуш ўртоғи А. А.да ҳам коронавирус билан касалланиш аниқланган. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ходими Б.  С. тана ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирган ва унда ҳам вирус тасдиқланган.«Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.Аввалроқ 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Тошкентда аҳоли орасида яна 10 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.Мавзуга доир: Тошкентда ниқобсиз юрганлар бир кун жаримага тортилмайди: ички ишлар ходимлари кун давомида аҳолига ниқоб тарқатади

Manba: Daryo