Google асосчисининг ҳарбийлардан иборат махфий бўлинмаси мавжудлиги маълум бўлди

Ўз 232
Америкалик тадбиркор, дастурчи ва Google асосчиси Сергей Бриннинг табиий офатларга қарши ҳаракат қилишга қодир собиқ ҳарбий ва тансоқчилардан тузилган махфий гуруҳи мавжуд, деб ёзади The Daily Beast. Фото: BBFGlobal Support and Development хусусий ташкилоти тезкор ҳаракатланиш гуруҳи каби ишлайди. Унинг ягона ҳомийси — 46 ёшли миллиардер.Гуруҳ аъзолари бутун дунё бўйлаб айланиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланади. Ташкилот ихтиёрида энг юқори техникалар, жумладан, Бриннинг 80 миллион доллар турадиган Dragonfly яхтаси, учувчисиз бошқариладиган қурилмалар ва дирижабллар мавжуд.Global Support and Development’га АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ лейтенанти Грант Доусон раҳбарлик қилади, у бир неча йил Бриннинг шахсий хавфсизлик хизматида ишлаган. Фото: TwitterНашрнинг таъкидлашича, Сергей Бринда бу каби ташкилотни яратиш фикри беш йил олдин пайдо бўлган. У ўзининг яхтасида саёҳат қилиб юрганида, Пем тўфони ёпирилган Вануату оролига яқинидан сузиб ўтган. Брин жабрланган аҳолига ёрдам беришга қарор қилган ва Доусон билан боғланган. У эса ўзига ўхшаган ходимлар билан бирга, барча зарурий нарсалар, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан ёрдамга етиб келган.Таъкидланишича, 2015 йилдан буён ташкилот тўфонлар ёпирилган, вулқонлар отилган ёки зилзилалар содир бўлган кўплаб жойларга бир неча бор ёрдам кўрсатиб келмоқда. Сергей Бриннинг ўзида ушбу ташкилот ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.Маълумот учун, Google асосчисининг бойлиги ҳозирда 63,5 миллиард долларни ташкил этади.Мавзуга доир: Google’га эгалик қилувчи компаниянинг умумий қиймати 1 триллион долларга етди

Manba: Daryo