Ўз
O'z
Сайт хақида
Реклама
Алоқа
Жамият
Олам
Маданият-санъат
Мусиқа
Интервью
Фойдали
Технология
Саломатлик
Бу қизиқ
Реклама
Спорт
Таҳлил
03/Февраль/2023
Сайт хақида
Реклама
Алоқа
Ўз
O'z
Жамият
Олам
Маданият-санъат
Мусиқа
Интервью
Фойдали
Технология
Саломатлик
Бу қизиқ
Реклама
Спорт
Таҳлил
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди
Ўз
23-06-2020, 15:10
2 565
Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб хоҳловчиларга коронавирусни аниқлаш бўйича тестни нодавлат тиббиёт муассасаларида пулли асосда топширишга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Фото: «Дарё»«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қатор ташкилот ва фуқароларнинг бу ҳақдаги мурожаатларини эътиборга олиб, жорий йил 24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пулли асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди», — дейилади вазирлик хабарида.Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказлари билан тегишли тартибдаги шартномани имзолаган ҳамда лабораторияси талабга жавоб бериши тўғрисидаги хулосани олган барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари коронавирус инфекциясини фақат полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текшириши мумкин.Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг маълум қилишича, ўз лабораториясида коронавирус инфекциясини занжирли полимер реакция усулида, пулли асосда текширишни ташкил этмоқчи бўлган нодавлат тиббиёт ташкилоти, аввало, бу борада белгиланган барча санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиши лозим. Текширувда қўлланиладиган тест-синама (диагностикум)лар ҳудудий санитария осойишталиги марказлари билан келишилади. Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди.Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олинишига рухсат берилди.Шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилоти ҳудудий санитария осойишталиги марказларига кунлик умумий маълумотларни ҳамда коронавирус инфекциясига ижобий натижа берган суртмаларни етказиб беради.Коронавирус инфекциясини полимер занжирли реакция усулида пулли текширишларни ташкил этишни хоҳловчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларига шартнома тузиш учун мурожаат қилишлари мумкин.Ўз навбатида, вазирлик COVID-19’га таҳлилни ўтказиш бўйича шартнома имзолаган нодавлат тиббиёт ташкилотлари тўғрисида қўшимча маълумот беради.Таъкидланишича, мамлакатда фуқаролар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда COVID-19 инфекциясига бепул таҳлилдан ўтиш имконияти яратилган бўлиб, 22 июнь куни 16 897 та, эпидемиологик мавсум давомида эса 1 055 472 та тест синови бепул ўтказилган.Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар сони 1 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилганди.Мавзуга доир:Ўзбекистонда коронавирусга текширувдан ўтиш тартиби маълум қилинди Ўзбекистонда коронавирус тестини қаерда топшириш мумкин ва унинг нархи қанча?
Manba:
Daryo
Дўстларингиз билан улашинг:
Теглар
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди Ўзбекистонда
хусусий
тиббиёт
муассасаларига
коронавирус
тестини
ўтказишга
рухсат
берилди
Энг кўп ўқилганлар
Ла Лига. «Реал» сафарда «Сосьедад»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди
22-06-2020, 03:26
3 126
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига коронавирус тестини ўтказишга рухсат берилди
23-06-2020, 15:10
2 566
Google асосчисининг ҳарбийлардан иборат махфий бўлинмаси мавжудлиги маълум бўлди
25-06-2020, 18:03
2 539
Тошкентнинг 5 та туманида 24 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланди
25-06-2020, 17:29
2 487
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4724 нафарга етди
25-06-2020, 17:33
2 309
Бизни кузатиб боринг
Facebook
Муҳокамаларда фаол бўлинг, фикр билдиринг
Telegram
Энг сўнгги хабарлардан бохабар бўлинг
Instagram
Лайклар билан сийлашни унутманг
Odnoklasniki
Бизни одноклассникида кузатиб боринг
Youtube
Бизни кузатиб боринг